2020 йил 9-10 сентябр кунлари баҳоловчининг малака имтиҳонига кирувчилар рўйхати

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2020 йил 9-10 сентябрь кунлари баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун навбатдаги бўлиб ўтадиган малака имтиҳонига кирувчилар рўйхати маълум қилинади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2020 йил 9-10 сентябрь кунлари баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун навбатдаги малака имтиҳонлари ўтказилади. Малака имтиҳони ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳар, А.Темур кўчаси 6, Агентликнинг биноси (собиқ Шаҳар ҳокимияти биноси). Ушбу малака имтиҳонига рўйхат бўйича маълум бир кунда имтиҳонга кириши белгиланган шахслар, ушбу белгиланган кунга имтиҳонга келишлари шарт. Бошқа кунги имтиҳонга келган шахслар ўз белгиланган кунда келмагани учун имтиҳонда қатнашмайди ва келмаган деб ҳисобланади. Имтиҳон топшириш учун келган талабгорлар фақат шахсини тасдиқловчи паспортлари билан имтиҳонга киритилади.

Подробнее...

РИЭЛТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ВА РИЭЛТОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

РИЭЛТОЛАР УЧУН МАЛАКА ИМТИҲОНЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 15 ва 16 сентябрь кунлари риэлторнинг малака сертификатини олиш учун Агентлик марказий аппарати биносида (Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 6-уй) хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда малака имтиҳонлари ўтказилиши режалаштирган.

Подробнее...

БАҲОЛАШ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА БАҲОЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

БАҲОЛОВЧИЛАР УЧУН МАЛАКА ИМТИҲОНЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 9 ва 10 сентябрь кунлари баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун Агентлик марказий аппарати биносида (Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 6-уй) хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда малака имтиҳонлари ўтказилиши режалаштирган.

Подробнее...

БАҲОЛОВЧИНИНГ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ ТУГАТИЛДИ.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини аниқлаш юзасидан тайёрланган эксперт хулосаларига ҳамда баҳолаш соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари ишчи комиссияси хулосасига асосан “SUMMUS FINIS” МЧЖ баҳоловчиси Боисов Элдор Собиржонович томонидан тайёрланган 06.03.2019 йилдаги 1233/18-сонли ва 29.03.2019 йилдаги 1233-01/18-сонли баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ҳаққоний эмас деб топилган.

Подробнее...

Для инспекций

Вниманию Инспекциям по регистрации субъектов предпринимательства!

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан для оказания им государственных услуг, определен перечень необходимых документов и информации, получаемых посредством информационного взаимодействия, с указанием государственных органов и иных организаций, предоставляющих данные документы и информацию.

Подробнее...

Курсы валют

Scroll to top