-
Опубликовано: 04 сентября 2020
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2020 йил 9-10 сентябрь кунлари баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун навбатдаги бўлиб ўтадиган малака имтиҳонига кирувчилар рўйхати маълум қилинади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2020 йил 9-10 сентябрь кунлари баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун навбатдаги малака имтиҳонлари ўтказилади. Малака имтиҳони ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳар, А.Темур кўчаси 6, Агентликнинг биноси (собиқ Шаҳар ҳокимияти биноси). Ушбу малака имтиҳонига рўйхат бўйича маълум бир кунда имтиҳонга кириши белгиланган шахслар, ушбу белгиланган кунга имтиҳонга келишлари шарт. Бошқа кунги имтиҳонга келган шахслар ўз белгиланган кунда келмагани учун имтиҳонда қатнашмайди ва келмаган деб ҳисобланади. Имтиҳон топшириш учун келган талабгорлар фақат шахсини тасдиқловчи паспортлари билан имтиҳонга киритилади.