Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 838-сон қарори билан тасдиқланган “Баҳоловчиларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида”ги (1-илова) Низом (кейинги ўринларда – Низом) талаблари асосида Баҳоловчининг малака имтиҳонларига кириш учун аризалар қабул қилиниши бошланди.
Аризалар белгиланган тартибда мазкур Низомда кўрсатилган “Малака итиҳонини ўтказиш тартиби” асосида амалга оширилади.
Малака имтиҳонига кириш учун талабгор аризаларни Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали тақдим этилиши мумкин.
Маълумот учун: Хизмат кўрсатиш учун БҲМ бир бараварида йиғим ундирилади;
имтиҳон комиссияси томонидан сўровнома қабул қилинади;
ариза қабул қилинганлик тўғрисида талабгорнинг мобиль телефонига хабар боради;
сўнг имтиҳонда иштирок этиш учун БҲМ бир бараварида йиғим тўланади.
Малака имтиҳонлари баҳолаш фаолияти соҳасидаги камида элликта баҳоловчи ташкилотнинг аъзолигига асосланган “Баҳоловчи ташкилотлар Ассоциацияси”, “Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти” “Ўзбекистон баҳоловчилар, экспертлар ва маслаҳатчилар жамияти” жамоат бирлашмалари томонидан Давлат активлари агентлиги назорати остида ташкил этилади.
Аризаларни келиб тушишига қараб имтиҳон кунлари қўшимча равишда эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги