Печать

Joomla 3.0

Баҳоловчи ташкилотларга баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасида доимий аъзоликда бўлиш мажбурлиги белгилаб қўйилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ-6261-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонга кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг  айрим хужжатларига ўзгартиришлар киритилган.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6261-сон Фармонининг 1-иловаси, 5- ва 7-бандларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон қарори билан тасдиқланган Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низомда ўзгартиришлар киритилгани маълум қилинади: (илова қилинади).

Фармоннинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.