Печать

Joomla 3.0

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 7 октябрдаги 4-1001-2002/9384-сонли иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорига ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 20 октябрдаги ижро варақасига асосан Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2020 йил 3 декабрдаги 248-П-сонли буйруғи билан “REAL ESTIMATION” масъулияти чекланган жамиятига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси томонидан 2009 йил 18 мартда берилган, RR-0061 қайд этиш рақамли, BL 001 ҳисоб серияли, 0061 тартиб рақамли баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилди.
Баҳоловчи ташкилот лицензиясининг амал қилиши тугатилишига сабабчи бўлган ва қонун бузилишларига йўл қўйган баҳоловчи Рахматуллаев Жасур Шукуриллаевичга тегишли баҳоловчи малака сертификатини амал қилиши белгиланган тартибда тугатилди.