Печать

Joomla 3.0

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва сертификат бериш тартибига асосан, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) янги хизмат йўлга қўйилди.

Эндиликда баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака сертификатини бериш бўйича давлат хизмати my.gov.uz портали ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Талабгорлар томонидан ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилганда, сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда ваколатли орган талабгорнинг илтимосномасига асосан 5 иш куни ичида хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш имкониятини беради.

Талабгорлар томонидан юқорида назарда тутилган (5 иш куни) муддатда хатолар бартараф этилмаган ёки етишмаётган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, ваколатли орган томонидан сўровномани қабул қилиш рад этилади ва тўланган пул қайтарилмайди.

 

https://my.gov.uz/uz/service/380

https://my.gov.uz/uz/service/381

 

my.gov.uz

dxa.gov.uz

 

Боғланиш учун телефонлар: +99871 2592287, 2592019