Печать

Joomla 3.0

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 20 ва 21 октябрь кунлари баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун Агентлик марказий аппарати биносида (Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 6-уй) хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда малака имтиҳонлари ўтказилиши режалаштирган.

Малака сертификатига талабгорлар имтиҳон топшириш учун ҳужжатлар тўпламини 13.10.2020 йил 10:00 га қадар таълим олган ўқув марказлар орқали ёки экспресс почта орқали Агентликка тақдим этишлари мумкин.

Малака имтиҳонига қатнашувчи талабгорлар рўйхати малака имтиҳони бўлиб ўтадиган кундан 5 кун олдин эълон қилинади, шунингдек ҳар бир талбгор рўйхат асосида белгиланган кунларда малака имтиҳонига белгиланган тартибда қатнашиши сўралади.

Маълумот учун боғланиш телефонлари +99871 2592287

Эслатма: Коронавирусга қарши курашиш Республика Махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш бўйича қўшимча қарори қабул қилинса малака имтиҳонлари бошқа кунга қолдирилиши мумкинлиги маълум қилинади.