РИЭЛТОЛАР УЧУН МАЛАКА ИМТИҲОНЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 15 ва 16 сентябрь кунлари риэлторнинг малака сертификатини олиш учун Агентлик марказий аппарати биносида (Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 6-уй) хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда малака имтиҳонлари ўтказилиши режалаштирган.
Малака сертификатига талабгорлар имтиҳон топшириш учун ҳужжатлар тўпламини 10.09.2020 йил 10:00 га қадар таълим олган ўқув марказлар орқали Агентликка тақдим этишлари мумкин.
Малака имтиҳонига қатнашувчи талабгорлар рўйхати малака имтиҳони бўлиб ўтадиган кундан 5 кун олдин эълон қилинади, шунингдек ҳар бир талбгор рўйхат асосида белгиланган кунларда малака имтиҳонига белгиланган тартибда қатнашиши сўралади.
Маълумот учун боғланиш телефонлари +99871 2592287, +99871 2592019
Эслатма: Коронавирусга қарши курашиш Республика Махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш бўйича қўшимча қарори қабул қилинса малака имтиҳонлари бошқа кунга қолдирилиши мумкинлиги маълум қилинади.