Ўзбекистон Республикасининг ягона миллий баҳолаш
СТАНДАРТИ
Мазкур Стандарт Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон «2017 ― 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони, 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4381-сон «Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда халқаро баҳолаш стандартлари тамойиллари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасидаги баҳолаш фаолиятини норматив жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.
I БЎЛИМ. БАҲОЛАШ ФАОЛИЯТИДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ПРИНЦИПЛАР, АТАМАЛАР ВА ТАРИФЛАР (1-СОН МБС)
1-боб. Умумий қоидалар
2-боб. Асосий атамалар ва тарифлар
актив ёки активлар ― баҳолашга оид вазифа (баҳолаш вазифаси) татбиқ этиладиган баҳолаш объектлари. Мазкур Стандартда «актив ёки активлар» тушунчасининг бошқача маъноси кўрсатилмаган бўлса, унинг қўлланилиши «актив», «активлар гуруҳи», «мажбурият», «мажбурият гуруҳи» ёки «активлар ва мажбуриятлар гуруҳи» маъносида ишлатилишини ҳам назарда тутади;
баҳолаш мақсади ― актив қийматининг баҳолашга оид вазифада баҳолаш натижасидан қандай фойдаланилиши мўлжалланаётганлигини ҳисобга олиб белгиланган турини аниқлаш. Баҳолашнинг умумий мақсадлари молиявий ва солиқ ҳисоботи учун, мижознинг манфаатларини судда ҳимоя қилиш, битимларга ҳамроҳлик қилиш, гаров кредитлари бўйича қарорларни асослаш учун баҳолашни ўз ичига олади;
баҳолаш экспертизаси — қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш ҳақидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини эксперт текширувидан ўтказиш;
баҳоловчи ― белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;
бўлиши мумкин/мумкин/эҳтимол ― ушбу сўзлардан фойдаланилиши баҳоловчилар тушуниши ва эътиборга олиши керак бўлган ҳаракатлар ва тартиб-таомиллар борлигини кўрсатади. Баҳоловчи бу масалаларни баҳолашга оид вазифада қандай ҳисобга олиши унинг ушбу Стандарт мақсадларига мувофиқ келадиган ҳолатларда қандай касбий мулоҳаза юритишига боғлиқ;
буюртмачи ― баҳолаш ким учун олиб борилаётган бўлса, ўша шахс;
вазн коэффициенти/вазн ― якуний қиймат ҳақида хулосани шакллантириш жараёнида муайян қиймат кўрсаткичига ишонч даражаси;
гудвилл ― корхонадан алоҳида идентификация қилиниши ва баҳоланиши мумкин бўлмаган омиллар (корхона номи ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг машҳурлиги, муайян обрў ва ишга доир алоқалар мавжудлиги, жойлашган ер ва бошқа шунга ўхшаш омиллар) таъсирида вужудга келадиган номоддий актив;
дисконтлаш ставкаси ― бўлғуси пул тушумларини жорий қийматга айлантириш учун фойдаланиладиган иқтисодий самара ставкаси;
жорий қиймат ― тегишли дисконтлаш ставкасидан фойдаланиб, муайян санага келтирилган бўлғуси даромадлар қиймати;
интеллектуал мулк объекти ― жисмоний ёки юридик шахснинг интеллектуал фаолият натижалари ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг товарлар, ишлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситаларга бўлган мутлақ ҳуқуқи;
иштирокчи ― баҳолаш ҳақида вазифада қўлланиладиган баҳолаш базаси (базалари)га мувофиқ манфаатдор иштирокчи ёки иштирокчилар. Баҳолаш базаларининг ҳар хиллиги баҳоловчига турли нуқтаи назарларни, хусусан, «бозор иштирокчилари» позицияларини (масалан, бозор қиймати, адолатли қиймат) ёки муайян мулкдор ёки потенциал харидор позициясини (масалан, инвестиция қиймати) ҳисобга олиш зарурлигини уқтиради;
капиталлаштириш ставкаси ― муайян давр учун даромад миқдорини қийматга айлантириш учун фойдаланиладиган, қоида тариқасида, фоиз ҳисобида ифодаланадиган бўлувчи. Кўчмас мулк объектининг умумий таннархи уни ишлаб чиқаришга кетган бевосита ва билвосита харажатларни ўз ичига олади.
Агар харидор кўчмас мулкни сотиб олгандан кейин қўшимча капитал харажатлар қилган бўлса, таннархни ҳисоблашда бу харажатлар сотиб олишнинг ретроспектив (ўзи учун) қийматига қўшилади. Бу харажатлар объектнинг бозор қийматига бозор уларни қанчалик мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашига қараб, ўз ҳиссасини қўшади;
қиймат ― сотиб олиш мумкин бўлган товарлар ёки хизматлар харидорлари ва сотувчилари келишиб олишлари эҳтимоли юқори бўлган нархга тегишли иқтисодий тушунча. Қиймат бу факт эмас, балки аниқ вақтда аниқ товарлар ва хизматларнинг танланган қиймат талқинига мувофиқ эҳтимол қилинадиган ва ҳисоблаб чиқиладиган катталик. Қийматнинг иқтисодий тушунчаси баҳолаш санасида ушбу товарлар эгаси бўлган ёки ушбу хизматларнинг фойдаланувчилари оладиган фойдага бозорнинг қарашини акс эттиради.
Қиймат баҳоларини тушуниш ва қўллаш учун қийматнинг тури ва талқинини аниқ кўрсатиш, шунингдек уларнинг баҳолаш бўйича топшириққа мувофиқлигини таъминлаш зарур. Қиймат талқинининг ўзгариши турли мулк объектлари учун қайд қилиб қўйиладиган қиймат миқдорига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Қиймат тушунчаси қандайдир битим билан боғлиқ пул суммасини назарда тутади. Шунга қарамай, баҳоланаётган мулкнинг сотилиши, унинг баҳолаш санасида бозор қиймати тарифида мужассам шартларга амал қилган ҳолда сотилиши мумкин бўлган нархини белгилаш учун зарурий шарт бўлмайди;
қийматни баҳолаш соҳасидаги эксперт ― бошқа баҳоловчи томонидан бажарилган баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг ишончлилиги экспертизасини ўтказадиган ҳамда баҳолаш объектини такрорий баҳолашни ўтказмасдан эксперт хулосасида ўзининг баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақидаги холис фикрини билдирадиган профессионал баҳоловчи;
мультипликатор ― корхонанинг нархи ёки ўзгача қиймат асоси ва унинг фаолиятини тавсифловчи молиявий, ишлаб чиқариш ёки ашёвий кўрсаткич ўртасидаги нисбатни кўрсатувчи коэффициент;
нарх ― қандайдир товар ёки хизмат учун таклиф этилаётган, сўралаётган ёки тўланган пул суммаси. Сотув нархи, у очиқ эълон қилинган ёки сир сақланганлигидан қатъи назар, содир бўлган факт ҳисобланади. Аниқ харидорлар ва сотувчиларнинг молиявий имкониятлари, мотивлари ёки алоҳида манфаатларидан келиб чиқиб, товар ёки хизматга тўланган нарх товар ёки хизматнинг қийматига мос келмаслиги мумкин. Шунга қарамай, нарх қоида тариқасида ушбу товарлар ёки хизматларга мазкур харидор ва/ёки сотувчи томонидан муайян вазиятларда ўрнатиладиган нисбий қиймат индикаторидир;
номоддий активлар ― ташкилот томонидан улардан ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун узоқ муддат мобайнида тутиб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган идентификацияланувчи мол-мулк объектлари;
натижаларни ўлчаш ― қоида тариқасида турли ёндашувларни қўллаш доирасида олинган турли қиймат кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш жараёни;
пул оқими ― муайян давр мобайнида актив, активлар гуруҳи, корхона томонидан яратиладиган пул маблағлари оқими;
салмоқли/аҳамиятли/жиддий (ёки муҳим) ― баҳолаш жиҳатларининг баҳолаш вазифаси (шу жумладан, дастлабки маълумотлар, фаразлар, шунингдек қўлланиладиган усуллар ва ёндашувлар) нуқтаи назаридан аҳамиятлилиги, уларни қўллаш ва/ёки уларнинг баҳолашга таъсири баҳолаш фойдаланувчиларининг иқтисодий ёки бошқа қарорларига таъсир кўрсатади;
таннарх ― товар ёки хизматни харид қилиш, яратиш ва ишлаб чиқаришга доир харажатлар йиғиндисидан иборат;
тиклаш қиймати ― баҳолаш объектига ўхшаш янги объектни ўхшаш материаллар ва технологиялардан фойдаланиб яратиш харажатлари суммаси;
ўрнига белгилашқиймати ― баҳолаш объектига ўхшаш фойдали хоссаларга эга бўлган янги объектни замонавий материаллар ва технологиялар ёрдамида яратиш харажатлари суммаси;
харажатлар ― товар ёки хизматни яратиш ёки ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган ресурслар миқдорининг пуллик ифодаси. Харидор томонидан товар ёки хизмат учун тўланган нарх унинг учун уларни сотиб олиш харажатларига айланади.
Мулк объекти учун харажатларни ҳисоблаб чиқиш ишлаб чиқариш харажатлари ёки алмаштириш харажатларининг ҳисоблаб чиқилган миқдорига асосланиши мумкин.
Ишлаб чиқариш харажатлари мавжуд объект нусхасини ўхшаш технологиялар ва материаллардан фойдаланиб яратишга қилинган харажатлардир.
Алмаштириш харажатлари эса ҳисобланган миқдори айни пайтда бозорда қўлланиладиган технологиялар ва материаллардан фойдаланиб таққосланарли фойдалиликка эга объектни яратишни назарда тутади;
яхшилашлар ― ер участкасини ундан кейинчалик фойдаланиш учун ўзгартириш борасидаги фаолият натижасида яратилган ва у билан узвий боғлиқ бўлган ер участкасидаги ўзгаришлар. Яхшилашлар бинолар, иншоотлар, муҳандислик системалари ва тармоқлари, кўп йиллик ўсимликларни ва улар билан жамулжам ҳолда конструктив ёки функционал яхлитликни ташкил этадиган бошқа объектларни ўз ичига олади.
3-боб. Стандарт принциплари
стандарт талабларига риоя қилиш принципи ― мазкур Стандарт баҳоловчилар ва баҳолаш ташкилотлари учун мўлжалланган бўлиб, активлар қийматини баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатилганда ҳамда экспертлар томонидан баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг (бундан буён матнда баҳолаш ҳақидаги ҳисобот деб юритилади) ишончлилиги текширилганида қўллаш мажбурий ҳисобланади. Агар, баҳолаш ушбу Стандартга мувофиқ ўтказилган ёки ўтказилади деб кўрсатилган бўлса, қиймат баҳоси мазкур Стандартнинг барча тегишли МБСга риоя этган ҳолда тайёрланганлигини англатади;
активлар ва/ёки мажбуриятларни баҳолашни ўтказишда стандартни қўллаш принципи ― мазкур Стандарт активлар, мажбуриятлар ёки активлар ва мажбуриятлар гуруҳларининг қийматини баҳолашда қўлланилади;
холислик принципи ― баҳолаш жараёни баҳоловчидан дастлабки маълумотлар ва фаразларнинг ишончлилиги юзасидан холис мулоҳазаларни шакллантиришни талаб қилади. Қиймат баҳосининг ишончлигини таъминлаш учун, ушбу мулоҳазалар шаффофлик ҳамда ҳар қандай субъектив омилларнинг баҳолаш жараёнига таъсири эҳтимолини энг паст даражага тушириш мумкинлигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиши керак.
Баҳолаш жараёнида қўлланиладиган мулоҳаза ва таҳлилларнинг аниқ ўтказилмаслиги ҳамда объектив бўлмаган хулосалар ва якуний натижаларнинг шакллантирилишининг олдини олиш учун холис бўлиши керак.
Ушбу Стандартни қўллашнинг асосий шарти баҳолаш жараёнида субъектив омилларнинг натижага таъсир қилмаслигини белгилайдиган зарур объективлик даражасини таъминлай оладиган зарур назорат ва усуллардан фойдаланишни назарда тутади;
малакалилик принципи ― қийматни баҳолаш тегишли кўникма, тажрибага, баҳолаш предмети, актив айланадиган бозор (бозорлар) ҳамда баҳолаш мақсадлари ҳақида билимларга эга бўлган баҳоловчилар томонидан бажарилиши керак.
Агар баҳоловчи баҳолашни ҳамма жиҳатдан бажариш учун барча керакли кўникмаларга, тажрибага ҳамда билимларга эга бўлмаса, у ҳолда баҳоловчи умумий вазифанинг баъзи бир жиҳатлари бўйича ёрдам сўраб мутахассисга мурожаат этиши мумкин, бунда баҳолашга оид вазифада, шунингдек баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда мазкур ҳолат акс эттирилиши керак. Баҳоловчи ҳар қандай мутахассисларнинг иши натижаларини аниқлаштириб олиши, тушуниши ва қўллаши учун техник кўникмаларга, тажрибага ва билимларга эга бўлиши лозим;
чекинишлар принципи ― баҳолаш стандартларидан чекинишлар бу шундай вазиятки, унда мазкур Стандартнинг айрим талабларидан фарқ қиладиган аниқ қонунчилик, норматив ёки бошқа умумэътироф этилган талабларга риоя этиш зарур бўлади.
Чекинишлар ушбу Стандартга риоя этишни таъминлаш учун баҳолаш мақсадларига ва доирасига жавоб берадиган қонунчилик, норматив ва бошқа умумэътироф этилган талабларга риоя этилиши зарурлиги билан боғлиқ мажбурий чора ҳисобланади. Баҳоловчи, агар чекинишларга мана шундай вазиятларда йўл қўйган бўлса, баҳолаш Стандартга мувофиқ ўтказилди деб ҳисобланиши мумкин.
Қонунчилик, норматив ва бошқа умуэътироф этилган талабларга амал қилган ҳолда Стандартдан чекинишлар Стандартнинг бошқа барча талабларига нисбатан устунликка эга.
Баҳоловчи ҳар қандай чекинишларнинг хусусиятини аниқлаб олиши керак. Агар бажарилаётган тартиб таомиллар хусусиятига, қўлланилаётган дастлабки маълумотлар ва фаразларга ва/ёки баҳолаш бўйича хулоса (хулосалар)га жиддий таъсир кўрсатадиган қандайдир чекинишлар бўлса, баҳоловчи аниқ қонун талаблари, норматив ҳужжатлар ва бошқа умумэтироф этилган талабларни ҳамда ушбу Стандарт талабларидан фарқни юзага келтирадиган муҳим жиҳатларни кўрсатиши шарт.
Баҳолашларни мазкур Стандартга мувофиқ бажаришда қонунчилик талаблари, норматив ҳужжатлар ва/ёки бошқа умумэътироф этилган талаблар билан белгиланмаган стандартлардан чекинишларга йўл қўйилмайди.
Баҳолаш жараёни ҳамда олинган натижани баён этишга, баҳолашга ва якуний қиймат ҳақидаги хулосага дахл қиладиган ҳар қандай фаразлар ва чекловчи шартларни очиб беришда ушбу Стандартдан чекинишларга йўл қўйилмайди.
4-боб. Баҳолаш принциплари
Бошқа тенг шароитларда мулк объекти қийматига ҳал қилувчи таъсир кўрсатадиган омилларга қараб, мулкни баҳолашда қўлланиладиган иқтисодий принциплар йиғиндиси қуйидаги тарзда таснифланиши мумкин:
бозор муҳитига боғлиқ баҳолаш принциплари;
мулкдорнинг мулк ҳақидаги тасаввури билан боғлиқ баҳолаш принциплари;
мулкдан фойдаланиш хусусияти билан боғлиқ баҳолаш принциплари.
а) талаб ва таклиф принципи ― мулкнинг бозор қиймати бозорда талаб ва таклифнинг ўзаро таъсирлашуви ҳамда сотувчилар ва харидорларнинг рақобат хусусияти натижасида шаклланади.
Талаб қоида тариқасида харидорлар маълум вақт оралиғида, шу пайтда қарор топган бозор қиймати бўйича сотиб олишга тайёр ёки сотиб олиши мумкин бўлган товарлар ёки хизматлар миқдори билан белгиланади. Товар ёки хизматга бўлган талабга таъсир қиладиган ҳал қилувчи омиллар потенциал истеъмолчиларнинг шу товар ёки хизматни олишга истаги ва имкониятларини акс эттирувчи афзал кўришлари ва харид қилиш қобилиятидир. Шундай қилиб, товар ёки хизматга талаб шундай товар ёки хизматнинг фойдалилиги билан яратилади, уларнинг танқислиги ва кераклилиги таъсирида бўлади ҳамда потенциал харидорларнинг харид қобилияти билан чекланади.
Таклиф айни пайтда бозорда аниқ нархда сотувга таклиф этилган объектлар миқдори билан белгиланади. Товар ёки хизмат таклифига таъсир қилувчи асосий омиллар бундай товар ёки хизматнинг фойдалилиги ва уларнинг айланмадаги миқдорининг чекланганлигидир. Шу билан бирга, товар ёки хизматнинг мавжудлиги потенциал истеъмолчиларнинг ҳақиқий харид қобилияти билан чекланган.
Талаб ва таклиф нисбати тенг вазнли бозордаги нархлар даражасини белгилайди. Талаб ва таклиф нисбатининг эҳтимол қилинадиган қуйидаги ҳолатларини ажратиш мумкин:
талаб ва таклиф тенг, бозор битимлари натижасида мулк объектларининг тенг вазнли адолатли бозор нархи шаклланади;
талаб таклифдан ортиқ, бу бозорда нархларнинг ошиб кетиши билан ифодаланади;
таклиф талабдан юқори, бу бозорда нархларнинг тушиб кетиши билан ифодаланади;
б) рақобат принципи ― бозор механизмлари бошқариш таъсирига эга. Бозор талаби фойдани келтириб чиқаради, фойда, ўз навбатида, рақобатни юзага келтиради. Қўшимча фойда олиш имконияти ёки монополлашув жараёнлари рақобат механизмларининг бузилишига олиб келади ҳамда мулк қийматини бузиб юбориб, бозорга путур етказади;
в) ўзгариш принципи ― мулкнинг бозор қиймати вақтга боғлиқ ҳолда ўзгаради ҳамда муайян санага белгиланади. Мулк объектининг ўзи ҳам, ташқи шароитлари ҳам ўзгаришга мойил;
г) мувофиқлик принципи ― мулкнинг энг юқори қиймати мулк объектининг ўзи ҳамда ундан фойдаланиш хусусияти бозор эҳтиёжлари ва кутувларга мос келганда шаклланади;
д) боғлиқлик (ташқи таъсир) принципи ― мулк объекти қиймати унга нисбатан ички ва ташқи омиллар йиғиндисининг таъсирига боғлиқ.
а) фойдалилик принципи ― фойдалилик кўчмас ёки кўчар мулк объектларини баҳолашда асосий мезон ҳисобланади. Баҳолаш жараёнида қўлланиладиган тартиб-таомилларнинг умумий мақсади баҳоланаётган мулкнинг фойдалилиги ёки яроқлилиги даражасини аниқлаш ва миқдорий ифодалашдан иборат.
Фойдалилик аниқ шарт-шароитларга нисбатан қараладиган нисбий тушунча. Мол-мулкнинг қиймати юридик, жисмоний, функционал, иқтисодий ва экологик омилларни биргаликда ҳисобга олган ҳолда унинг фойдалилигини баҳолаш йўли билан белгиланади.
Мол-мулк қийматини баҳолаш ундан фойдаланиш усули ва/ёки уни бозорда оддий сотиш тартиб-таомилига боғлиқ. Баъзи мол-мулк объектлари мазкур мол-мулк объектларининг таркибий қисмларидан алоҳида фойдаланилганда оптимал фойдалиликни касб этади. Бошқа мол-мулк объектлари эса муайян мулк объектлари гуруҳи таркибида фойдаланилганда оптимал фойдалиликка эришади. Тегишлича, мол-мулкнинг алоҳида ажратилган объект сифатидаги фойдалилиги ҳамда мулк объектлари гуруҳининг бир қисми сифатидаги фойдалилигини фарқлаш керак.
Баҳоловчи мулкни у бозорда қандай кўринишда бўлса, шундай баҳолаши лозим (мол-мулкнинг алоҳида объекти сифатида, мол-мулк объектлари гуруҳининг бир қисми сифатида). Агар мулк объектлари гуруҳининг бир қисми сифатида баҳоланаётган мулкнинг қиймати худди шу мол-мулк объектининг алоҳида ажратилган мулк сифатидаги баҳосидан фарқ қилса, бундай қиймат баҳолаш ҳақидаги хулосага киритилиши керак.
Алоҳида ажратилган ва мустақил ишлайдиган мол-мулк объектлари, қоида тариқасида, битталаб сотилади ва тегишлича баҳоланади. Мол-мулк объектларининг баҳоси унинг ишлаши ёки бошқа мол-мулк объектлари билан иқтисодий боғлиқлиги натижасида ошса (камайса), бундай қўшимча қиймат баҳолаш ҳақидаги хулосага киритилиши керак. Бундай қўшимча қиймат тегишлича асосланмасдан бозор қиймати сифатида қаралмаслиги керак.
Алоҳида мулк объекти бошқа шахсларнинг мулкида бўлган мулк объектлари билан жисмоний ёки функционал боғлиқлиги ҳисобига ёхуд ўзининг харидор учун жозибадорлиги туфайли ўз қийматидан юқори қўшимча (махсус) қийматга эга бўлиши мумкин. Баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда бундай қўшимча (махсус) қиймат миқдори мазкур баҳолаш стандартларига мувофиқ белгиланган бозор қийматидан алоҳида кўрсатилиши керак.
Фойдалилик мулк объектидан ёки мулк объектлари гуруҳидан бутун фойдаланиш даври давомида баҳоланади. Мулк объекти айланмадан вақтинча ёки тўлиқ олинган тақдирда бундай мулк объектини баҳолаш баҳоловчидан махсус билимларни талаб қилади, бундай мулкни баҳолаш ҳақидаги ҳисобот мазкур стандартлар талабларига мос ҳолда тузилиши керак.
Баҳолаш ҳақида ҳисоботни тузишда баҳоловчи мулк қиймати ҳақида хулоса қилиш учун асос бўлган ахборотнинг очиб берилишини таъминлаши, шунингдек бунда махсус тахминларга ва чекловларга йўл қўйилганми йўқми, шу тахминлар ва чекловларни кўрсатиши лозим.
Мулкнинг баҳолаш санасидаги фойдалилиги даражасини ташқи ёки иқтисодий омиллар таъсири туфайли аниқ белгилаб бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолда мазкур Стандарт талабларига мувофиқ баҳолаш ҳақидаги ҳисобот мулк қиймати ҳақидаги хулосага асос бўлган ахборотни очиб бериши, шунингдек агар мулк объектини баҳолашда махсус фаразлар ва чекловларга йўл қўйилган бўлса, уларни кўрсатиши керак.
Фойдалилик сиёсий ёки иқтисодий мавҳумлик вазиятида ўзгариши мумкин. Корхоналар фаолиятининг вақтинчалик ёки тўлиқ тўхтатилиши уларнинг мол-мулки қийматига арзимас таъсир кўрсатиши мумкин, айни пайтда фаолиятнинг узоқ вақт тўхтатилиши истиқболи эса уларнинг қийматига анча жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Мулкни баҳолашда баҳоланаётган мулкка ундан фойдаланиш натижаларига таъсир кўрсатадиган ички ва ташқи омилларни биргаликда ҳисобга олган ҳолда қаралиши керак;
б) алмаштириш принципи ― оддий харидор мулк объекти учун, оғирлаштирувчи вақт омиллари, кўпроқ хавф-хатар ёки қандайдир ноқулайликлар бўлмаганда, ўзининг фойдалилик тавсифлари билан ўхшаш бошқа мулк объектига алмаштириш учун талаб этиладиган суммадан ортиғини тўламайди.
Мулк объектининг бўлиши мумкин бўлган энг юқори қиймати бир хил фойдалиликка эга бошқа мулк объектини сотиб олиш мумкин бўлган энг паст нарх билан белгиланади.
Бундай энг паст нарх баҳоланаётган мулк объектига эквивалент фойдалилиги энг яқин бўлган янги ўхшаш мулк объектини яратиш учун энг эҳтимол қилинадиган харажатлар миқдори билан белгиланади;
в) олдиндан билиш принципи ― даромад келтирадиган мулк қиймати ушбу мулкка эгалик қилишдан келгусида олиниши мумкин бўлган даромадларнинг жорий қиймати билан белгиланади.
а) энг яхши ва энг самарали фойдаланиш принципи ― энг яхши ва энг самарали фойдаланиш мулкдан қонун ҳужжатларига зид бўлмайдиган, жисмонан ва молиявий жиҳатдан амалга оширилиши мумкин бўлган ва бунда ушбу мулкни баҳолаш энг юқори қиймат миқдорини бериши эҳтимол қилинадиган фойдаланишдир.
Мулкдан қонун ҳужжатларига зид тарзда ёки жисмоний имкони йўқ фойдаланиш энг яхши ва энг самарали фойдаланиш деб қаралмайди. Мулкдан қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ва жисмоний имкони бўлган тарзда фойдаланилганда баҳоловчи мулкдан бундай фойдаланилишни энг эҳтимолий эканлиги ҳақидаги фикрини асослаб бериши керак. Мулкдан фойдаланиш эҳтимолининг битта ёки кўпроқ вариантлари бўлганда уларни молиявий асослаб бериш керак. Баҳоланаётган мулкдан фойдаланганда бу мулк энг юқори қийматга эга бўлса ҳамда бундай фойдаланиш кўрсатилган талабларга жавоб берса, бу энг яхши ва энг самарали фойдаланиш бўлади.
Беқарор ва тенг вазнли бўлмаган бозорларда мулкни ундан кейинги фойдаланиш учун сақлаш энг яхши ва энг самарали фойдаланиш сифатида қаралиши мумкин.
Эҳтимол қилинадиган энг яхши ва энг самарали фойдаланишнинг бир нечта вариантлари аниқланганда муносиб вариантни танлаш мулкдан фойдаланишнинг ҳар бир вариантида келиши кутиладиган пул оқимларини таҳлил қилиш асосида амалга оширилади. Модификацияланиш ҳолатида бўлган мулкдан фойдаланишда энг яхши ва энг самарали фойдаланиш сифатида оралиқ фойдаланиш қаралиши мумкин.
Энг яхши ва энг самарали фойдаланиш тушунчаси асосий бўлиб, мулкнинг бозор қиймати ҳисоб-китобларининг ажралмас қисми ҳисобланади;
б) ҳисса қўшиш принципи ― ҳар қандай қўшимча элементлар ва яхшиланишлар, мулк объекти қийматининг ошиши бундай элементларни сотиб олиш ва амалга оширишга кетган харажатлардан юқори бўлганда, ўзини оқлаган бўлади;
в) мувозанатлашганлик принципи ― агар мулк объекти икки ёки ундан ортиқ таркибий элементлардан иборат бўлса, бундай таркибий элементлар ўзаро функционал боғлиқликда ва мувофиқлашган бўлиши керак;
г) ошиб борувчи ва камаювчи унум принципи ― капитал қўйилмаларининг ошириб борилиши шунга мос равишда мулкдан фойдаланишдан унумнинг муайян чегарагача пропорционал ошишига олиб келади, шундан кейин мулкдан фойдаланишдан унумнинг ўсиши капитал қўйилмаларнинг ошишига нисбатан камайиб боради;
д) мулкий ҳуқуқларни мақбул тақсимлаш принципи ― мулкий ҳуқуқлар мулк объекти умумий қийматининг энг юқори даражасини таъминлайдиган тарзда модификация қилиниши (бирлаштирилиши, ажратилиши) керак.
II БЎЛИМ. БАҲОЛАШГА ОИД ВАЗИФА (2-СОН МБС)
1-боб. Умумий қоидалар
Баҳолашга оид вазифани аниқ белгилаш баҳолашга оид вазифанинг хусусиятини тўлиқ ва аниқ талқин этиш, баҳолаш ёндашувлари ва усулларини танлаш ҳамда ҳисоботда акс эттирилган натижаларни талқин этиш учун зарур.
Баҳолашга оид вазифа баҳоловчи томонидан буюртмачи билан биргаликда тузилади ҳамда актив (активлар)ни баҳолаш ҳақидаги шартномага илова сифатида расмийлаштирилади ҳамда активни баҳолаш жараёнининг мустақил ва аҳамиятли элементи ҳисобланади.
баҳоланаётган активнинг номи ва тавсифи;
баҳолаш объектига бўлган ҳуқуқлар;
баҳолаш объектининг жойлашган жойи;
буюртмачи ва унинг реквизитлари;
баҳоловчи ташкилот ва унинг реквизитлари;
баҳолаш мақсади ҳамда баҳолашда иштирок этаётган тарафлар мажбуриятлари;
баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мўлжали;
баҳолаш санаси;
баҳолаш мақсадига мувофиқ бўлган қиймат тури;
чекловчи шартлар;
буюртмачи ёки у ваколат берган шахс тақдим этиши лозим бўлган бошланғич ахборот рўйхати;
баҳолаш ишларини бажариш муддатлари.
Баҳолаш мақсадига ва баҳолаш объектининг хусусиятларига қараб баҳолашга оид вазифа қўшимча шартларни ўз ичига олиши мумкин.
а) баҳоловчи ҳақидаги маълумотлар. Агар баҳоловчининг қаралаётган актив ёки баҳолашга оид вазифанинг бошқа тарафларига қандайдир муносабати бўлса ёки жиддий дахлдорлиги бўлса ёки холис ва объектив баҳони тайёрлашда баҳоловчининг имкониятларини чеклаши мумкин бўлган бошқа қандайдир омиллар мавжуд бўлса, бундай далиллар ҳақида вазифанинг бошиданоқ маълум қилиш лозим.
Агар баҳоловчи баҳолашга оид вазифанинг қандайдир жиҳати бўйича бошқа шахсларга ёрдам сўраб мурожаат қилиши лозим бўлса, ушбу ёрдам хусусияти ва ишонч даражаси аниқ кўрсатилиши лозим;
б) буюртмачи (буюртмачилар) ҳақидаги маълумотлар. Баҳолашга оид вазифа ким учун бажарилаётганлиги ҳақидаги ахборотни кўрсатиш баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг шакли ва мазмунини белгилашда, унда уларнинг эҳтиёжларига мувофиқ бўлган ахборот бўлишини кафолатлаш учун катта аҳамиятга эга;
в) бошқа тахмин қилинаётган фойдаланувчилар (агар мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотлар. Баҳолаш ҳақидаги ҳисоботдан бошқа қандайдир тахмин қилинаётган фойдаланувчилар бор ёки йўқлигини тушуниб олиш, уларнинг идентификацион маълумотларини ва уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш, баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг мазмуни ва формати бундай фойдаланувчилар эҳтиёжларига жавоб беришини кафолатлаш учун муҳимдир;
г) баҳоланадиган активлар. Баҳолашга оид вазифада баҳоланаётган активга аниқ таъриф берилиши шарт;
д) баҳолашнинг мақсади. Баҳолашга оид вазифа тайёрланаётганда ҳисобга олинадиган мақсад аниқ белгиланиши лозим, чунки баҳолаш бўйича маслаҳатлашув унинг мазмунидан четга чиқиб кетиб ёки вазифа учун асос бўлмаган мақсадларда амалга оширилмаслиги муҳимдир. Баҳолаш мақсади, шунингдек қўлланиладиган баҳолаш базаси/базалари ёки уларни белгилашга таъсир кўрсатади;
е) қўлланиладиган баҳолаш базаси/базалари. Баҳолаш базалари баҳолаш мақсадларига мувофиқ бўлиши лозим. Ҳар қандай қўлланиладиган баҳолаш базасини таърифлаш манбалари кўрсатилиши ёки бундай база мазмуни тушунтириб берилиши лозим;
ж) баҳолашда қўлланиладиган валюта ҳақида ахборот. Баҳолашни ўтказишда қўлланиладиган валютани белгилаб олиш зарур. Бу талаб турли валюта амалга оширилган пул оқимларини кўриб чиқишда, айниқса, муҳимдир;
з) баҳолаш санаси. Баҳолаш санаси кўрсатилган бўлиши шарт. Агар баҳолаш санаси баҳолаш ҳақидаги ҳисоботни тузиш санасидан ёки таҳлилни ўтказиш ва тугатиш санасидан фарқ қилса, бундай саналарни аниқ чегаралаб қўйиш лозим;
и) баҳоловчи ишининг хусусияти ва ҳажми ҳамда бу билан боғлиқ ҳар қандай чекловлар. Баҳолашга оид вазифани бажаришдаги ҳар қандай чекловлар ёки кўздан кечириш чегаралари, сўровлар ва/ёки таҳлиллар идентификацияланган бўлиши шарт. Агар вазифа шартларига кўра текширувлар чекланганлиги сабабли зарур ахборотни олишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда бундай чекловларнинг ҳаммаси ҳамда ҳар қандай керакли фаразлар ёки тегишли чеклов мавжудлиги натижасида жорий этилган махсус фаразлар кўрсатилиши шарт;
к) баҳоловчи ишида асосланадиган ахборот хусусияти ва манбалари. Баҳолаш учун асос қилиб олинадиган ҳар қандай муҳим ахборотнинг хусусияти ва манбаси, шунингдек баҳолашни бажариш жараёнида барча ахборотни текшириш мумкинлиги ва ҳажмлари белгилаб қўйилиши зарур;
л) фаразлар. Баҳолашни бажариш ва ҳисоботни тузишда ҳисобга олиниши шарт бўлган барча аҳамиятли фаразлар, шу жумладан, махсус фаразлар аниқлаб олиниши лозим;
м) ҳисобот шакли. Ҳисоботнинг шакли, яъни баҳолаш электрон ёки қоғоз кўринишда тақдим этилиши кўрсатилган бўлиши лозим;
н) баҳолаш ҳақидаги ҳисоботдан фойдаланиш, тарқатиш ва чоп қилишга чекловлар. Баҳолашдан фойдаланишни ёки унга таянадиган шахслар доирасини чеклаб қўйиш зарур, бунда тегишли чекловлар кўрсатилиши мақсадга мувофиқ;
о) баҳолашни мазкур Стандартга мувофиқ ўтказиш ва ундан чекинишлар. Баҳоловчи баҳолашни Стандарт талабларига мувофиқ ўтказиши лозим, бунда Стандартдан ҳар қандай чекинишлар асослантирилган бўлиши шарт.
2-боб. Баҳолашга оид вазифага ўзгартириш киритиш
III БЎЛИМ. БАҲОЛАШ ЖАРАЁНИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ЎРГАНИШЛАР ВА ТАҲЛИЛЛАР (3-СОН МБС)
1-боб. Умумий қоидалар
Тақдим этиладиган ахборотнинг тўғрилиги ёки ишончлилигини тасдиқлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда бундай ахборотдан фойдаланилмаслиги керак.
баҳолашнинг мақсадини;
ахборотнинг қиймат ҳақида хулоса қилиш учун аҳамиятлилигини;
манбанинг ишончлилигини;
ахборот манбаи аффилланган шахс сифатида қаралаётган активга ёки баҳолашни олувчисига боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини.
2-боб. Қийматни баҳолаш бўйича маълумотлар
3-боб. Стандартдан чекиниш шартлари
IV БЎЛИМ. БАҲОЛАШ ҲАҚИДАГИ ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ (4-СОН МБС)
1-боб. Умумий қоидалар
2-боб. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот мазмунига оид талаблар
баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган сана ва унинг тартиб (рўйхатдан ўтказилганлик) рақами;
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун асос;
баҳолаш объектини баҳолашнинг мақсади;
баҳолаш объектининг аниқланадиган қиймати тури;
баҳоловчи ташкилотнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва унга берилган, баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тўғрисидаги маълумотлар;
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчининг (баҳоловчиларнинг) малака сертификати тўғрисидаги маълумотлар;
баҳолаш объектининг унинг қийматини аниқлаш санасидагига айнан идентификация қилиш имконини берадиган тавсифи, шунингдек баҳолаш объекти мулкдорининг реквизитлари;
баҳолаш стандартлари, улардан фойдаланиш учун асос, баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда фойдаланилган маълумотларнинг мазкур маълумотлар олинган манбалар кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;
баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш изчиллиги, шунингдек олинган натижани қўлланиш чегаралари;
баҳолаш объектининг қиймати аниқланган сана;
баҳоловчи ташкилот фойдаланадиган ҳамда баҳолаш объектининг миқдор ва сифат хусусиятларини белгилайдиган ҳужжатлар рўйхати.
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳоловчи бошқа ахборотларни ҳам кўрсатиши мумкин.
Агар баҳолаш бир нечта баҳоловчи томонидан олиб борилган бўлса, баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда уларнинг баҳолаш ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш жараёнида бажарган ишлари кўрсатилади.
Баҳолаш ҳақидаги ҳисобот электрон ҳужжат шаклида тайёрланганда ушбу ҳисобот баҳоловчи ва баҳоловчи ташкилот раҳбари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
V БЎЛИМ. БАҲОЛАШ БАЗАЛАРИ (5-СОН МБС)
1-боб. Умумий қоидалар
2-боб. Баҳолаш базаси ва қиймат турлари
мўлжалланаётган битим;
битимнинг мўлжалланаётган санаси;
битимнинг мўлжалланаётган тарафлари.
гипотетик битим;
ҳақиқий битим;
харид битими;
сотув битими;
муайян ёки гипотетик бозорда белгиланган тавсифлар бўйича амалга ошириладиган битим.
бозор қиймати;
бозор ижара ҳақи;
адолатли қиймат;
инвестиция қиймати;
синергетик қиймат;
тугатиш қиймати;
йўқ қилиш қиймати;
алмаштиришнинг қолдиқ қиймати;
такрор ишлаб чиқариш қолдиқ қиймати;
махсус қиймат;
суғуртага оид қиймат;
солиққа оид қиймат.
3-боб. Бозор қиймати баҳолаш базаси сифатида
1-§. Бозор қиймати
Агар бирон-бир баҳолаш объектининг баҳолашда мажбурий ўтказиш талаби мавжуд бўлган норматив ҳужжатда ёки баҳолаш объектининг баҳолаш тўғрисидаги шартномада қийматнинг аниқ тури кўрсатилган бўлмаса, мазкур объектнинг бозор қиймати белгиланиши лозим. Мазкур қоида норматив ҳужжатда баҳолаш объекти қийматининг турини аниқловчи Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунида ёки мазкур Стандартда назарда тутилмаган атамаларда фойдаланилган тақдирда ҳам қўлланиши керак.
а) «ҳисоблаб топиладиган ва энг эҳтимол тутилган пул суммаси бўлиб...» деганда пулда ифодаланган, бозорда тижорат битими тузилганда актив учун тўланиши мумкин бўлган энг эҳтимолий нарх тушинилади. Бозор қиймати, бозор қиймати таърифида кўрсатилган шартларга риоя этилганда баҳолаш санасида бозорда оқилона ўйлаб қабул қилиниши эҳтимоли энг юқори бўлган нархдир. Бу нарх ― оқилона ўйлаганда сотувчи учун эришилиши мумкин бўладиган энг яхши, харидор учун эса оқилона ўйлаганда эришилиши мумкин бўлганлардан энг фойдалисидир. Бу нархни аниқлашда, хусусан, битимнинг алоҳида шартлари ёки ҳолатларига, масалан, молиялаштиришнинг ноодатий шакли, мулкни сотиб, кейин ижарага қайта олиш, битимга жалб этилган тарафлардан бири томонидан тақдим этилган махсус компенсациялар ёки чегирмалар кабиларга боғлиқ ҳолда ошириб ёки тушириб юборилган нархлар ҳисобга олинмайди, шунингдек фақат муайян аниқ мулкдор ёки харидор учун ҳамёнбоп бўлган қийматнинг бирорта элементи ҳисобга олинмайди;
б) «... актив ёки мажбурият айирбошланиши мумкин бўлган …» шундан далолат берадики, актив ёки мажбурият қиймати олдиндан белгилаб қўйилган ёки ҳақиқий сотув нархи эмас, балки тахмин қилинадиган ҳисоблаб чиқилган миқдор. Бу нарх баҳолаш санасидаги битимнинг шундай нархики, баҳолашни амалга оширганда бозор қиймати таърифида кўрсатилган барча бошқа шартлар бажарилган бўлади:
в) «... баҳолаш санасига ...» қиймат миқдори аниқ санага тегишли бўлиши ҳақидаги талабни ифодалайди. Бозор ва бозор шароитлари ўзгариши мумкинлиги боис, бошқа вақтда тахмин қилинган қиймат хато бўлиб чиқиши ёки ҳақиқатга тўғри келмаслиги мумкин. Қийматни баҳолаш натижаси қандайдир бошқа санадаги эмас, балки баҳолаш санасидаги бозорнинг ҳолати ва шартларини акс эттиради;
г) «... манфаатдор харидор ва ...» сотиб олиш учун асоси бўлган, аммо уни бунга ҳеч ким мажбурламайдиган кишига тегишли. Бундай харидорда активни сотиб олиш кучли зарурати йўқ, шунингдек у ҳар қандай нархни беришга ҳам мойил эмас. Бундан ташқари, у аниқ ифодалаб ҳам, кўриб ҳам бўлмайдиган гипотетик бозордаги эмас, балки жорий бозордаги воқелик ва имкониятларга қараб харидни амалга оширмоқда. Фараз қилинадиган харидор бозор талаб қилганидан юқори нархни тўламайди. Активнинг ҳозирги эгаси ҳам бу «бозор»ни ташкил этувчилар сирасига киради;
д) «... манфаатдор сотувчи ...» деганда сотиш истаги кучли бўлмаган, сотишга мажбур бўлмаган, ҳар қандай нархга сотиб юборишга ёки айни пайтда бозорда оқилона ҳисобланмайдиган нархни талаб қилишга тайёр бўлмаган сотувчи назарда тутилади. Манфаатдор сотувчининг асоси муносиб тарзда маркетинг ўтказилгандан кейин активни бозор шароитида очиқ бозордаги энг юқори эҳтимол қилинадиган нархда, бу нарх қандай бўлмасин, сотиб юборишдир. Мулкнинг реал мулкдорининг ҳақиқий аҳволи эътиборга олинмайди, чунки «манфаатдор сотувчи» ― бу гипотетик мулкдор;
е) «... тижорат битими натижасида ...» тарафлар ўртасида нархни бозор учун хос бўлмаган даражага олиб келадиган ёки уни ошириб юборадиган ҳеч қандай алоҳида ёки махсус ўзаро муносабатлар, масалан, бош ва шўъба компаниялари ўртасидаги ёки уй эгаси билан ижарачилар ўртасидаги муносабатлар йўқлигини англатади. Бозор қийматидаги битим қандайдир муносабатлар билан ўзаро боғланмаган тарафлар ўртасида содир этилиши ва ҳар бир тараф мустақил ҳаракат қилиши назарда тутилади;
ж) «... муносиб тарзда маркетинг олиб борилгандан кейин ...» актив оқилона ўйлаб қараганда эришиш мумкин бўлган, бозор қиймати таърифига мувофиқ келадиган нархда сотилишини таъминлаш учун у бозорга энг муносиб тарзда олиб чиқилганини англатади. Сотув усули шундай танланиши керакки, у бозорда энг муносиб нархни олишни таъминлаши, сотувчи ундан фойдалана олиши мумкин бўлсин. Бозорга қўйиш даврининг муддати актив турига ва ундаги шароитларга боғлиқ ҳолда турлича бўлиши мумкин. Ягона шарт шуки, бу муддат актив етарли сондаги бозор иштирокчиларининг эътиборини тортиши учун етарли бўлсин. Бозорга қўйиш даври баҳолаш санасидан олдин келади;
з) «... бунда ҳар бир тараф етарлича ахборотга эга бўлган ҳолда, оқилона, ҳаракат қилган …» ― манфаатдор харидор ҳам, манфаатдор сотувчи ҳам сотилаётган активнинг хусусияти ва хоссалари, унинг ҳақиқий ва потенциал фойдаланилиши, шунингдек баҳолаш санасида бозордаги аҳвол ҳақида етарли даражада хабардор қилинган деб тахмин қилинишини англатади. Шундан кейин, уларнинг ҳар бири, тегишли ахборотдан, битимдаги ўз позицияси нуқтаи назаридан энг мақбул нархни қўлга киритишга интилган ҳолда, оқилона ўйлаб фойдаланади.
Бунда ўтган сана билан кечроқ муддатга нисбатан ретроспектив фаразларга эмас, балки баҳолаш санасидаги бозор ҳолатига нисбатан оқилоналик назарда тутилади. Масалан, сотувчи активни бозорда нархлар тушиб кетаётганда олдинги бозор нархидан пастроқ сотиши доим ҳам омилкорлик эмас деб ҳисобланмайди. Бу ҳолда, нархларнинг ўзгариб туриши шароитида бошқа битимлар вазиятларида бўлганидек, оқилона иш тутадиган харидор ёки сотувчи айни пайтда улар фойдаланиши мумкин бўлган бозор ҳолати ҳақидаги энг тўлиқ ахборотга мувофиқ иш тутадилар;
и) «...ихтиёрий равишда ҳаракат қилган...», тарафларнинг ҳар бирида битим тузишга ўз асослари бор, аммо уларнинг бирортаси ҳам битим тузишга мажбур эмаслиги ёки хаддан ташқари мойиллиги йўқлигини англатади.
Энг самарали фойдаланишда активдан мавжуд фойдаланишни давом эттириш ёки ундан муқобил фойдаланилишига мувофиқ бўлишни назарда тутиши мумкин. У бозор иштирокчиси актив учун таклиф қилишга тайёр бўлган нархни шакллантиришда активдан қандай фойдаланмоқчи бўлганлиги билан белгиланади.
Масалан, бозор қиймати ҳақида хулоса чиқариш учун, бозордан олинган бошланғич параметрларга асосланган маълумотлардан фойдаланилса, турли ёндашувлар ва усуллар қўлланилиши мумкин. Қиёсий ёндашувда бозордан олинган бошланғич маълумотлардан фойдаланилади. Даромад ёндашувини иштирокчилар (бозордаги) қўллаши мумкин бўлган бошланғич маълумотлар ва фаразлардан фойдаланиб бозор қийматини аниқлаш учун қўллаши керак. Харажат ёндашувидан фойдаланиб бозор қийматини аниқлаш учун таққосланувчи фойдалиликка эга активга кетган харажатларни ҳамда бозорга боғлиқ харажатлар ва қадрсизланиш ставкаларини таҳлил қилишга асосланган эскириш/қадрсизланиш ставкаларини қўллаш керак.
битим амалга оширилаётган бозорнинг очиқлиги;
бозорнинг рақобатлилиги;
тарафларнинг типик мотивацияси;
тарафларнинг оқилона даражада ахборотга эгалиги;
баҳолаш объектини бозорда сотиш учун таклиф этилган вақтнинг етарлилиги;
одатий тўлов воситаларидан фойдаланиш;
битимнинг ноодатий шартларининг йўқлиги.
Бозор маълумотлари чекланган бўлса ёки умуман мавжуд бўлмаса, баҳоловчи лозим даражада вазиятни очиб бериши ҳамда маълумотларнинг етарли эмаслиги боис ҳисоб-китоблар қандайдир тарзда чекланганлиги (агар чекланган бўлса) кўрсатиши лозим. Баҳоловчининг шахсий мулоҳазалари барча баҳолашларда талаб этилади.
2-§. Бозор ижара ҳақи
4-боб. Бозор қийматидан фарқланувчи баҳолаш базалари
1-§. Адолатли қиймат
Бунда, бозор қийматини аниқлашда, қоида тариқасида, умумий ҳисобда бозор иштирокчиларига хос бўлмайдиган ёки улар фойдалана олмайдиган барча афзалликлар ёхуд салбий ҳолатлар ҳисобга олинмайди.
Адолатли қиймат бозор қийматига қараганда анча кенгроқ тушунча бўлиб, гарчи тарафлар ўртасидаги битимда адолатли бўлган баҳо бозорда олиш мумкин бўлган баҳога тенг бўлса-да, шунга қарамай, шундай вазиятлар юзага келиши мумкинки, адолатли қийматни аниқлашда бозор қийматини аниқлашда эътиборга олинмайдиган жиҳатлар, масалан, моддий манфаатдорликни уйғунлаштирганда юзага келадиган синергетик қийматнинг баъзи бир жиҳатлари эътиборга олиниши зарур бўлади.
2-§. Инвестиция қиймати
3-§. Синергетик қиймат
4-§. Тугатиш қиймати
қоида тариқасидаги маркетинг давридаги тартибга солинган битим;
маркетинг даври қисқартириладиган мажбурий битим.
Баҳоловчи баҳолашни ўтказишнинг мўлжалланаётган шарт-шароитларини кўрсатиши шарт.
5-§. Йўқ қилиш қиймати
Бу қиймат ялпи ёки соф қиймат (сотиш харажатларини чегирган ҳолда) тарзида ифодаланиши мумкин.
6-§. Алмаштиришнинг қолдиқ қиймати
7-§. Такрор ишлаб чиқариш қолдиқ қиймати
8-§. Махсус қиймат
9-§. Суғуртага оид қиймат
10-§. Солиққа оид қиймат
11-§. Баҳолаш шарт-шароитлари
энг самарали фойдаланиш;
жорий/мавжуд фойдаланиш;
тартибга солинган тугатиш (сотиш);
мажбурий сотиш.
активдан у ёки бу тарзда фойдаланишнинг жисмонан имкони бор ёки йўқлигини аниқлаш, бунда иштирокчилар оқилона деб тан оладиган фойдаланишлар ҳисобга олинади;
«юридик жиҳатдан йўл қўйилиши» талабини ҳисобга олиш учун активдан фойдаланишдаги ҳар қандай чекловларни, масалан ҳудудлар бўйича шаҳарсозлик таърифлари/чекловларини, шунингдек бу чекловлар келгусида ўзгариши мумкинлигини эътиборга олиш керак;
фойдаланилиш «молиявий асосланган бўлиши кераклиги» ҳақидаги талаб жисмонан мумкин бўлган ва юридик жиҳатдан йўл қўйилган активдан муқобил фойдаланиш қоида тариқасидаги иштирокчига актив бундай муқобил фойдаланишга ўтказилган харажатлар ҳисобга олингандан кейин, ундан жорий фойдаланишда оладиганидан етарлича юқори фойда берадими ёки йўқми, шуни ҳисобга олади.
сотишни қисқа муддатда тугатиш;
актив баҳолаш санасида ёки битим шартларини бажариб тугатиш шарт бўлган муайян вақт даври мобайнида амалда бўлган бозор шартлари таъсирига мос келиб қолади;
харидор ва сотувчи оқилона ўйлаб ва хабардорлик асосида ҳаракат қилади;
сотувчи сотишга мажбур;
харидорнинг битим тузишдан одатий асоси бор;
ҳар иккала тараф ўзлари учун яхши бўладиган тарзда ҳаракат қилади;
экспозицияга ажратилган муддатнинг қисқалиги туфайли маркетинг ўтказишнинг оддий чораларини қўллаб бўлмайди;
тўлов пул маблағлари билан амалга оширилади.
12-§. Алоҳида иқтисодий субъектлар учун ўзига хос омиллар
ўхшаш активлар портфелини яратиш натижасида юзага келган қўшимча қиймат ёки қийматнинг пасайиши;
активнинг иқтисодий субъектга тегишли бошқа активлар билан бетакрор ўзаро таъсирлашуви (синергизми);
фақат қаралаётган иқтисодий субъектга нисбатан қўлланиладиган юридик ҳуқуқлар ёки чекловлар;
қаралаётган иқтисодий субъектга қўлланиладиган солиқ имтиёзлари ёки солиқ солиш мажбуриятлари;
қаралаётган иқтисодий субъект учун истисно бўлган активдан фойдаланиш мумкинлиги.
Агар баҳолашни ўтказишда қўлланиладиган баҳолаш базасининг мақсади аниқ мулкдор учун қийматни (масалан, инвестиция қийматини) аниқлаш бўлса, аниқ иқтисодий субъект учун ўзига хос бўлган омиллар актив баҳосида акс эттирилади.
13-§. Фаразлар ва махсус фаразлар
қабул қилинган фактлар баҳолаш санасида мавжуд фактлардан фарқланади ёки мос келиши мумкин;
қабул қилинган фактлар баҳолаш санасида ҳақиқатда мавжуд бўлган фактлардан фарқ қилади.
Махсус фаразлардан кўпинча юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришларнинг актив қийматига таъсирини кўрсатиш учун фойдаланилади. Улар, баҳо фойдаланувчисига, жорий вазиятларнинг ўзгаришига боғлиқлигини ёки у баҳолаш санасида иштирокчилар қўшилмаган фикрни акс эттиришини таъкидлаш учун кўрсатилади.
Бундай фаразларга қуйидагилар мисол бўлади:
кўчмас мулк ижара мажбуриятлари юклатилмаган тўлиқ мулк ҳуқуқида эканлиги;
таклиф этилаётган бино қурилиши баҳолаш санасида ҳақиқатда тугалланганлиги;
гарчи аниқ шартнома ҳақиқатда ҳали тузилмаган бўлса-да, баҳолаш санасида у мавжуд бўлганлиги;
молиявий восита иштирокчи фойдаланиши тахмин қилинадиган даромадлилик эгри чизиғидан фойдаланган ҳолда баҳоланаётгани.
VI БЎЛИМ. БАҲОЛАШ ЁНДАШУВЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ (6-СОН МБС)
1-боб. Умумий қоидалар
қиёсий ёндашув;
даромад ёндашуви;
харажат ёндашуви.
Баҳолаш ёндашувларининг ҳар бири турли қўлланилиш усулларига эга.
баҳолашга оид вазифа шартлари ва мақсадларига мувофиқ тегишли баҳолаш базаси ва баҳолаш шарт-шароитлари;
баҳолашга қўлласа бўладиган ёндашувлар ва усулларнинг нисбатан кучли ва заиф томонлари;
актив, ёндашув ёки усулларнинг табиатини ҳисобга олган ҳолда тегишли бозор иштирокчилари қўллайдиган ҳар бир усулнинг мақсадга мувофиқлиги;
усулни қўллаш учун зарур бўлган ишончли ахборотнинг борлиги.
Агар биттадан ортиқ баҳолаш ёндашуви ва усулидан ёки битта ёндашув доирасида бир нечта усулдан фойдаланилса, бундай ёндашувлар ва/ёки усуллар ёрдамида олинган баҳолаш ҳақидаги хулоса асосланган бўлиши, турли баҳоларни таҳлил қилиш ва якуний натижага келтириш жараёнини эса ҳисоботда баён этилган бўлиши керак.
Бундай ҳолларда баҳоловчи қўлланилган ёндашувлар/усуллардан бирортаси қийматнинг муносиброқ ёки ишончлироқ кўрсаткичини олишни қанчалик таъминлай олиши масаласини ҳал қилиш учун мазкур Стандартнинг 100-банди иккинчи хатбошиси талабларини ҳисобга олиши керак.
2-боб. Баҳолаш ёндашувларини қўллаш
1-§. Қиёсий ёндашув
баҳоланаётган актив баҳолашда қўлланилаётган баҳолаш базаси нуқтаи назардан эътиборга олиш мумкин бўлган яқинда тузилган битимда сотилганда;
баҳоланаётган актив ёки моҳиятига кўра унга ўхшаш активлар бозорда кўплаб сотилса;
моҳиятига кўра ўхшаш активлар билан яқинда амалга оширилган битимлар мавжуд бўлса.
таққосланувчи битим усули;
капитал бозори (аналог-компания) усули.
Бундай таҳлил қиймат кўрсаткичини ишлаб чиқишда ягона манба сифатида қўлланилмайди, бундан бошқа усуллар билан бирга қўлланиладиган ҳоллар мустасно. Сотиб олиш ёки сотиш ҳақида таклифларни таҳлил қилганда, нархга оид далиллар/таклиф нархлари салмоғида кўрсатилган нархларга боғлиқ мажбуриятлар даражасини ва қаралаётган таклиф бозорда қанча узоқ вақт тургани ҳисобга олиниши керак.
Масалан, активни эълон қилинган нархда сотиб олиш ёки сотиш бўйича мажбуриятдан иборат бўлган таклифга бундай қатъий мажбуриятни назарда тутмасдан айтилган нарх таклифига қараганда каттароқ салмоқ бериш керак.
квадрат метр баҳоси ― кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни кўриб чиқишда квадрат метр баҳоси таққослаш бирликларидан бири сифатида қаралади, бунда бир квадрат метр учун ижара ҳақи ҳамда капиталлаштириш ставкалари аниқланади;
солиқларни, фоизларни ва моддий ва номоддий активлар амортизациясини чегиргунгача бўлган фойда (бундан буён матнда EBITDA деб юритилади) мультипликаторлари, нарх/фойда мультипликатори, нарх/тушум мультипликатори ва нарх/баланс қиймати мультипликатори ― бизнесни баҳолашда қўлланиладиган таққослаш бирликларидан бири ҳисобланади;
даромадлилик ва фоиз ставкалари спердлари (фоиз ставкасидан юқори маржа) ― молиявий воситаларни баҳолашда қўлланиладиган таққослаш бирликлари ҳисобланади.
Фойдаланиладиган таққослаш бирликлари бир-биридан актив мансуб бўлган гуруҳ, тармоқ ва минтақага боғлиқ ҳолда фарқ қилиши мумкин.
тегишли бозорда иштирокчилар фойдаланадиган таққослаш бирликларини аниқлаш;
зарур таққосланувчи битимларни аниқлаш ва асосий (салмоқли) баҳолаш кўрсаткичларини, шу жумладан, ушбу битимлар бўйича мультипликаторларни ҳисоблаш;
таққосланувчи активлар ва баҳоланаётган активлар ўртасидаги сифат ва миқдорий ўхшашликлар ва фарқларни изчил қиёсий таҳлил қилиш;
баҳоланаётган актив билан таққосланувчи активлар ўртасида фарқларни акс эттириш учун баҳолаш кўрсаткичларига зарурат бўлган ҳолларда тузатишлар киритиш;
баҳоланаётган активга тузатилган баҳолаш кўрсаткичларини қўллаш;
агар бир нечта баҳолаш кўрсаткичларидан фойдаланилган бўлса, олинган қиймат кўрсаткичларини келишиш.
бир нечта битимлар бўйича маълумотлар, қоида тариқасида, бир марталик битим ёки ҳодисага қараганда самарали ҳисобланади;
жуда ўхшаш активлар билан тузилган битимлар, ҳақиқий сотиш баҳоси мазкур битимда жиддий тузатишларни талаб қиладиган активларга қараганда яхшироқ кўрсаткични беради;
баҳолаш санасига яқинроқ амалга ошириладиган битимлар узоқроқ муддатларда, айниқса беқарор бозорларда амалга ошириладиган битимларга қараганда ишончлирок булади;
битимлар эркин бозор шартларида ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлмаган тарафлар иштирокида содир этилган бўлса, бундай битимлар баҳолаш максадларида кўпроқ тўғри келади;
баҳоловчида таққосланувчи актив тавсифини чуқурроқ тушуниш ва баҳолаш кўрсаткичларини таҳлил қилиш имконияти бўлиши учун, битим ҳақидаги тегишли ахборотдан фойдаланиш мумкин бўлиши керак;
таққосланувчи битимлар ҳақидаги ахборотни ишончли ва эътиборга молик манбадан олиш керак;
амалга оширилган битимлар, мўлжалланаётган битимларга (таклиф нархига) қараганда ишончлироқ бўлади.
муҳим тавсифлар (ўлчами, тузилиши ва шунга ўхшаш бошқа хусусиятлари);
баҳоланаётган актив ёки таққосланувчи активларга қўйилган тегишли чекловлар;
географик ўрни (активнинг жойлашган жойи ва/ёки актив билан битим амалга оширилиши мумкин бўлган ёки ундан фойдаланадиган жой) ҳамда тегишли иқтисодий ва ҳуқуқий муҳит;
активлар рентабеллиги ёки фойдалилиги;
тарихий ёки кутилаётган ўсиш;
даромадлилик даражаси/купон бўйича фоиз ставкалари;
таъминот турлари;
таққосланувчи битимларни тузишдаги ноодатий шартлар;
таққосланувчи актив ва баҳоланаётган активга нисбатан ликвидлилик ва назорат даражаси билан боғлиқ фарқлар;
мулкчилик тавсифлари (масалан, эгалик қилишнинг ҳуқуқий шакли, эгалик қилишнинг фоиз ифодасидаги улуши);
таққосланувчи активлар таклиф нархлари ва содир этилган битимлар нархлари.
Капитал бозори усули таққосланувчи битимлар усулига ўхшаш бўлиб, айрим фарқлари бундан мустасно, улар очиқ бозорда савдо қилинадиган таққосланувчи активларга боғлиқ бўлади. Қуйидагилар капитал бозори усулининг таққосланаётган активларнинг очиқ бозорда сотилиши билан боғлиқ фарқли жиҳатлари ҳисобланади:
фақат баҳолаш санасидаги қиймат баҳоси кўрсаткичларидан фойдаланиш мумкин;
таққосланувчи активлар ҳақидаги бундай ахборотдан очиқ фойдаланиш мумкин;
очиқ фойдаланиладиган ахборот бухгалтерия ҳисоби стандартларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланади.
тегишли бозорда иштирокчилар қўллайдиган баҳолашнинг солиштирма кўрсаткичларини/таққосланувчан маълумотларни белгилаш;
баҳолаш мақсадига қараб очиқ бозорда сотиладиган аналог-объектларни танлаш ҳамда улар билан битимларда белгиланган асосий баҳолаш кўрсаткичларини (мультипликаторларни) ҳисоблаб чиқиш;
бозорда сотиладиган аналог-объектлар билан баҳоланаётган актив ўртасидаги сифат ва миқдорий ўхшашликлар ҳамда фарқларни изчил қиёсий таҳлил қилиш;
зарур бўлганда, баҳоланаётган объект билан очиқ бозорда сотиладиган аналог-объектлар ўртасидаги фарқларни ҳисобга олиш мақсадида ҳисоблаб чиқилган баҳолаш кўрсаткичларига тузатишлар киритиш;
тузатилган баҳолаш кўрсаткичларини баҳоланаётган активга қўллаш;
агар бир нечта баҳолаш кўрсаткичларидан фойдаланилган бўлса, ҳар бир ҳолатда олинган қиймат кўрсаткичларини (баҳолаш натижаларини) келишиш.
очиқ бозорда сотиладиган бир нечта аналог-объектлардан фойдаланиш битта аналог-объектдан фойдаланишга қараганда афзалроқ;
очиқ бозорда сотиладиган ўхшаш объектлар асосида олинган далиллар (масалан, ўхшаш бозор бўғини, тушумлар ҳажми, ўсиш суръатлари, рентабеллик коэффициентлари, қарз капиталидан фойдаланиш, ликвидлилик ва диверсификация) жиддий тузатишларга муҳтож таққосланувчи аналогларга қараганда яхшироқ кўрсаткичларни олиш имконини беради;
фаол сотилаётган қимматли қозоғлар суст айланаётган қимматли қоғозларга қараганда муҳимроқ маълумотларни беради.
муҳим тавсифлар (ўлчами, тузилиши ва шунга ўхшаш бошқа хусусиятлари);
тегишли чегирмалар ва мукофотлар;
баҳоланаётган ёки таққосланувчи объектларга нисбатан тегишли чекловлар;
таҳлил қилинаётган объектнинг географик жойлашуви ҳамда тегишли иқтисодий ва ҳуқуқий муҳит;
активлар рентабеллиги ёки даромадлилиги;
тарихий ва кутилаётган ўсиш;
таққосланаётган ва баҳоланаётган актив ликвидлилиги ҳамда назорат тавсифлари билан боғлиқ фарқлар;
мулкчилик шакли.
Чекланган ликвидлилик учун чегирма (DLOM) бир қарашда бир хил кўринган активни таққослаганда осон сотиладиган актив сотилиши қийинроқ ёки сотишга чекловлари кўпроқ бўлган активга қараганда кўпроқ қийматга эгалиги ҳақидаги умумий тасаввурни акс эттиради.
Масалан, бозорда айланаётган қимматли қоғозларни деярли бир вақтнинг ўзида сотиб олиш ва сотиш мумкин, ваҳоланки хусусий компания актиялари учун харидорларни топиш ва битим тузиш учун кўп вақт талаб этилиши мумкин. Кўпчилик баҳолаш базалари баҳоланаётган активга тегишли реализация чекловлари масаласини ҳал қилишга имкон берса-да, аммо фақат аниқ мулкдоргагина хос бўлган чекловлар масаласини кўриб чиқишни тақиқлайди.
Иштирокчилар, қоида тариқасида, баҳоланаётган активни назорат қилмасликдан кўра уни назорат қилишни афзал кўрадилар. Шунга қарамай, иштирокчиларнинг назорат борлиги учун ҳақ тўлашга ёки назоратнинг йўқлиги учун чегирма қилишга тайёрлиги, ушбу актив эгаси учун иқтисодий фойдани ҳақиқатан ҳам ошириш кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади.
Назорат борлиги учун мукофот ёки назорат йўқлиги учун чегирмалар ҳар қандай оқилона усулдан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиши мумкин. Бироқ, қоида тариқасида, пул оқимлари кўпайишининг аниқ натижаларини ёки назорат қилинганда хавф-хатарнинг камайишини таҳлил қилиш асосида ёхуд қимматли қоғозлар бозорида айланаётган назорат пакети учун тўланадиган ҳақиқий нархларни бундай битим эълон қилинишидан олдинги бозордаги нарх билан таққослаш асосида ҳисобланади.
Блокловчи чегирмаларга ҳар қандай оқилона усулдан фойдаланган ҳолда миқдорий баҳо бериш мумкин, бироқ, қоида тариқасида, иштирокчи сотилиши мўлжалланган акцияларни бозорда берилаётган нархга салбий таъсир кўрсатмасдан сотиб юбориши (яъни, қимматли қоғозларнинг бир кунлик одатий савдолар ҳажмини ташкил қиладиган қисмига нисбатан камроқ қисмини сотиш) мумкин бўлган муддатни ҳисобга оладиган моделдан фойдаланилади.
2-§. Даромад ёндашуви
активнинг даромад келтириш мумкинлиги, унинг қийматига таъсир кўрсатадиган энг муҳим омилдир;
баҳоланаётган активга нисбатан бўлажак даромад олиш суммаси хамда муддатларини ишончли прогноз қилиш мумкинлиги ва айни вақтда бозорда ўхшаш аналог-объектлар сони кўп эмаслиги (агар мавжуд бўлса).
пул оқимларини дисконтлаш усули (бундан буён матнда ПОД усули деб юритилади) ― баҳолаш объекти қиймати баҳолаш санаси ҳолатига, прогноз ва прогноздан кейинги даврлардаги (даврнинг охиридаги) пул оқимларининг жорий қийматларини қўшиш йўли билан аниқлашга асосланади;
даромадни капиталлаштириш усули ― баҳолаш объекти қиймати ягона даврдаги даромад миқдорини ушбу даромадга мос келадиган капиталлаштириш ставкасига бўлиш орқали аниқланади.
баҳоланаётган активнинг ва уни баҳолашнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда пул оқимининг энг муносиб турини танлаш, яъни реал ёки номинал пул оқимлари, солиқлар тўлангунга қадар ёки солиқлар тўлангандан кейинги пул оқимлари, хусусий капитал учун ёхуд инвестицияланган капитал учун пул оқимлари ва ҳ.к.;
пул оқими прогноз даврининг давом этиш муддатини аниқлаш;
пул оқими прогноз даври мобайнидаги пул оқими прогнозини тайёрлаш;
белгиланган прогноз даври тугагандан сўнг, баҳоланаётган актив учун прогноздан кейинги қийматни (бундан буён матнда терминал қиймат деб юритилади) аниқлаш зарурати бўлса, баҳоланаётган активнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда тегишли терминал қийматни аниқлаш;
тегишли дисконтлаш ставкасини аниқлаш;
дисконтлаш ставкасини, зарур бўлганда терминал қийматини ҳам ҳисобга олган ҳолда прогнозланаётган бўлғуси пул оқимига қўллаш.
яхлит актив ёки унинг улушига тўғри келувчи пул оқими, қоида тариқасида, яхлит активга тўғри келувчи пул оқимидан фойдаланилади. Баъзан хусусий капитал учун пул оқими ёки дивидендлар каби даромаднинг бошқа турларидан ҳам фойдаланилиши мумкин;
пул оқимлари солиқ тўлагунга қадар ёки солиқ тўлангандан кейинги пул оқимлари кўринишида бўлиши мумкин, бунда қўлланиладиган солиқ ставкасининг баҳолаш базасига мувофиқлигини таъминлаш керак бўлади ва кўп ҳолларда бундай ставка аниқ мулкдор учун солиқ ставкаси эмас, балки иштирокчиларга хос солиқ ставкаси бўлади;
реал ёки номинал ставкалар, реал пул оқимида инфляция ҳисобга олинмайди, номинал пул оқимида эса, инфляцияни ҳисобга олинади. Агар кутилаётган пул оқими инфляцияни ҳисобга олса, дисконтлаш ставкаси худди шундай инфляция даражасини ўз ичига олиши лозим;
валюта баҳолашда қўлланиладиган валютани танлаш инфляция ва таваккалчиликка боғлиқ фаразларга таъсир кўрсатиши мумкин.
прогнозни ташкил этувчи пул оқимлари тури, масалан, пул оқими прогнози, эҳтимоллиги бўйича турли сценарийларнинг ўртача тортилган даражасидаги пул оқимларини, юқори эҳтимолли пул оқимларини, шартномавий пул оқимларини ва бошқа шу каби пул оқимларини акс эттириши мумкин.
Дисконтлаш ставкаси ва баҳолашда қўлланиладиган бошқа кўрсаткичлар танланган пул оқими турига мос келиши керак.
активдан фойдаланиш муддати;
прогноз учун асос бўладиган ишончли ахборот мавжуд бўлган муддат;
активнинг ва ундан кўриладиган фойданинг барқарор ўсишига эришиш учун етарли бўлган, ундан кейин терминал қийматни қўллаш мумкин бўлган энг кам прогноз даври;
даврий активларни баҳолашда белгиланадиган прогноз даври, қоида тариқасида, имкон борича бутун даврни ўз ичига олиши лозим;
унумли фойдаланиш муддати чекланган активлар учун пул оқими, қоида тариқасида, ушбу активдан тўлиқ фойдаланиш муддати давомида прогноз қилинади.
шартномада белгиланган ва келишилган пул оқими;
юқори эҳтимолли пул оқими;
турли эҳтимолликларда кутилаётган ўртача тортилган пул оқими;
бўлажак пул оқимларининг бир нечта эҳтимолий ривожланиш йўналишлари.
активнинг самарадорлиги пасайиб бориши ёки йўқлиги, унумли фойдаланиш муддати чекланганлиги ёки чекланмаганлиги каби хусусиятлари (бундай ҳолатларнинг мавжудлиги терминал қийматни ҳисоблаш учун қўлланиладиган усулни танлашга таъсир кўрсатади);
активнинг прогноз давридан кейинги ўсиш салоҳияти;
прогноз даври охирида олиниши кутилаётган олдиндан белгиланган капитал суммасининг назарда тутилганлиги;
терминал қиймат аниқланадиган пайтга келиб активга нисбатан кутиладиган таваккалчилик даражаси;
прогноз даври якунлангандан кейин мазкур активга хос солиқ нормалари (зарур бўлган ҳолларда) ҳамда бундай солиқ нормаларининг чекланмаган давр мобайнида амал қилишда давом этиши назарда тутилганлиги.
Пул оқими даврий активларга нисбатан олинган ҳолларда, терминал қиймат активнинг даврийлик хусусиятини ҳисобга олиши, уни аниқлашда эса, пул оқимларининг «энг юқори» ёки «энг паст» даражалари чекланмаган муддат давомида сақланиб қолади деб ҳисобланмаслиги керак.
Гордон (доимий ўсиш) усули;
мультипликаторлар усули;
тугатиш қиймати усули.
Бунда, терминал қиймат, қоида тариқасида, активни сотиш харажатларини чегирган ҳолда тугатиш қиймати усули ҳисобланади. Агар харажатлар бундай сотиш қийматидан юқори бўлса, терминал қиймат манфий қийматга эга бўлади ҳамда «йўқ қилиш харажатлари» ёки «активларнинг чиқиб кетиши бўйича мажбуриятлар» сифатида белгиланади.
капитал активларни ҳисоблаш (CAPM);
ўртача ҳисоблаб чиқилган капитал қиймати (WACC);
дисконтланган пул оқимини таҳлил қилиш;
ички даромадлилик ставкаси (IRR);
ўртача ҳисоблаб чиқилган активлар даромадлилиги ставкаси (WARA);
кумулятив тузиш (қоида тариқасида, фақат бозор маълумотлари бўлмаганда қўлланилади).
баҳоланаётган актив турини (масалан, қарзни баҳолашда қўлланиладиган дисконтлаш ставкалари кўчмас мулк ёки бизнесни баҳолашда қўлланиладиган дисконтлаш ставкаларидан фарқ қилади);
бозор битимларида қўлланиладиган ставкаларни;
активнинг географик жойлашувини ва/ёки улар сотиладиган бозорларнинг жойлашувини;
активдан унумли фойдаланиш муддати ҳамда бошланғич маълумотларнинг мувофиқлаштирилганлигини (масалан, қўлланиладиган таваккалчиликсиз ставка муддати шартларига боғлиқ бўлиб, одатда таваккалсиз ставкани баҳоланаётган пул оқимлари даврига мувофиқлаштирилади);
фойдаланиладиган баҳолаш базаларини;
прогноз қилинадиган пул оқимлари қайси валютада ҳисобланганлиги;
дисконтлаш ставкасини ҳисоблашда қўлланилган усулни ҳужжатлаштириши ва ундан фойдаланилган усулни асослаши;
дисконтлаш ставкасини келиб чиқишини исботловчи далилларни, шу жумладан, муҳим маълумотлар ва манбаларнинг қўлланилишини асослаши шарт.
ретроспектив ва жорий молиявий ҳисоботни таҳлил қилиши ва зарур бўлса, уни меъёрлаштириши;
капиталлаштириладиган даромад тури ва миқдорини танлаши;
капиталлаштириш ставкасини ҳисоблаб чиқиши;
баҳолаш объектининг жорий қийматини аниқлаши;
якуний тузатишлар киритиши шарт.
ўхшаш объектлар ҳақидаги битимлар ва таклифлар хусусида маълумотлар бўлса, бозор экстракцияси усули;
дисконтлаш ставкасида даромад ўзгаришининг доимий суръатини ҳисобга олиш усули.
3-§. Харажат ёндашуви
Бундай ёндашув активни алмаштириш ёки такрор ишлаб чиқаришга харажатларни ҳисоблаш ҳамда жисмоний ва бошқа ўринли эскириш турларига чегирмалар қўллаш йўли билан қиймат кўрсаткичини олиш имконини беради.
иштирокчилар баҳоланаётган активдага ўхшаш фойдали активни норматив ёки ҳуқуқий чекловларсиз такрор ишлаб чиқаришга қодир бўлган ва бу активни тез яратиш оқибатида, иштирокчи баҳоланаётган активдан шу заҳоти фойдаланиш учун кўп пул тўлаши шарт бўлмаганда;
баҳоланаётган актив бевосита даромад олиб келмайдиган, шунингдек активнинг ўзига хос хусусияти даромад ёндашуви ва/ёки қиёсий ёндашувдан фойдаланиш имконини бермаганда;
қўлланиладиган баҳолаш базаси такрор ишлаб чиқариш қолдиқ қиймати каби алмаштириш харажатларига асосланганда.
иштирокчилар ўхшаш фойдали активни такрор яратиш имконини кўриб чиқилганда, бироқ жиддий ҳуқуқий чекловлар эҳтимоли ва активни яратиш билан боғлиқ жиддий вақт харажатлари мавжуд бўлганда;
харажат ёндашувидан бошқа ёндашувларнинг асосланганлигини текшириш учун фойдаланилганда (масалан, харажат ёндашувини «амалдаги корхона» сифатида баҳоланаётган бизнесни тугатиш қиймати базасида кўпроқ қийматга эга бўлиши мумкинлигини текшириш учун қўлланилади);
актив яқинда яратилганда, бунда харажат ёндашувида қўлланилган фаразлар юқори ишончлилик даражасига эга бўлади.
алмаштиришнинг қолдиқ қиймати усули, бунда қийматни тенг қийматли фойдалилиги таклиф қилинадиган ўхшаш активга харажатларни ҳисоблаш йўли билан аниқланади;
такрор ишлаб чиқариш қолдиқ қиймати усули, бунда қийматни активнинг аниқ нусхасини яратишга кетган харажатларни ҳисоблаш йўли билан аниқланади;
компонент усули, бунда унинг ёрдамида актив қиймати унинг таркибий қисмларининг алоҳида қийматларини қўшиш орқали ҳисобланади.
тенг қийматли фойдали активни яратиш ёки сотиб олиш истагида бўлган иштирокчи амалга оширадиган барча харажатларни ҳисоблаш;
баҳоланаётган активнинг жисмоний, функционал ва ташқи эскириши муносабати билан қанчалик қадрсизланиши мумкинлигини аниқлаш;
баҳоланаётган актив қийматини олиш учун умумий харажатлар суммасидан жами эскириш-қадрсизланишни чегириш.
замонавий эквивалент активга қилинган харажатлар баҳоланаётган активнинг аниқ нусхасини яратиш харажатларидан юқори бўлганда;
баҳоланаётган актив берадиган фойдалиликни замонавий эквивалент актив эмас, балки унинг аниқ нусхаси таъминлаши мумкин бўлганда.
баҳоланаётган активнинг аниқ нусхасини яратиш мақсадини қўйган одатий иштирокчининг барча сарф-харажатларини ҳисоблаш;
баҳоланаётган объектда жисмоний, функционал ёки ташқи эскириш оқибатида қандайдир қадрсизланиш бор-йўқлигини аниқлаш;
баҳоланаётган актив қийматини олиш учун умумий харажатлар суммасидан жами амортизация суммасини чегириш.
тегишли ёндашувлар ва баҳолаш усулларини қўллаган ҳолда, баҳоланаётган актив таркибига кирадиган ҳар бир таркибий активни (компонентни) баҳолаш;
баҳоланаётган актив қийматини олиш учун барча таркибий активлар қийматини қўшиш.
Ҳисобга олинадиган харажатлар элементлари актив турларига қараб фарқ қилиши мумкин ва ўз ичига тўғридан-тўғри харажатларни (материаллар ва меҳнатга ҳақ тўлаш) ҳамда активни баҳолаш санасида алмаштириш/такрор ишлаб чиқариш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган билвосита харажатларни (транспорт харажатлари, монтаж ишларига харажатлар, мутахассисларга меҳнат ҳақи тўлаш ва бошқа тўловлар, юклама харажатлар, солиқлар, молиялаштириш харажатлари, активларни яратаётган шахснинг фойда нормаси/тадбиркорлик фойдаси) ўз ичига олиши керак.
жисмоний эскириш, бунда табиий эскириш, нотўғри фойдаланиш, конструктив нуқсонлар, шунингдек актив элементларининг механик шикастланишлари билан белгиланган активлар қийматидаги йўқотишлар инобатга олинади;
функционал эскириш, бунда активлар тўлалигича ёки айрим элементларига кўра бозор талабларига мувофиқ эмаслиги билан белгиланган активлар қийматидаги йўқотишлар акс эттирилади;
ташқи (иқтисодий) эскириш, бунда актив қиймати мазкур баҳоланаётган актив объектдан ташқи омиллар таъсири натижасида пасайиши инобатга олинади.
Унумли фойдаланишнинг жисмоний муддати, режали хизмат кўрсатиш шароитида, бироқ қайта жиҳозлаш ёки реконструкция қилиш имкониятларини ҳисобга олмасдан, актив ишдан чиққунча ёки уни таъмирлаш иқтисодий мақсадга мувофиқ бўлмай қолгунча қанча вақт фойдаланилиши мумкинлигини кўрсатади.
Унумли фойдаланишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқ муддати, активдан жорий фойдаланганда у қанча узоқ вақт молиявий фойда олиб келиши ёки номолиявий фойда бериши мумкинлигини кўрсатади. Бу активнинг функционал ёки иқтисодий эскириш даражасига боғлиқ бўлади.
бартараф этиб бўлмайдиган эскириш, бунда бартараф этиш харажатлари бартараф этиш натижасида активга қўшиладиган қийматидан кўпроқ бўлади;
бартараф этиб бўладиган эскириш, бунда бартараф этиш харажатлари бартараф этиш натижасида активга қўшиладиган қийматидан камроқ ёки унга тенг бўлади.
Жами мўлжалланаётган унумли фойдаланиш муддатини ҳар қандай оқилона усулда, шу жумладан, йил ўлчовидаги мўлжалланаётган унумли фойдаланиш муддати, босиб ўтилган масофа, маҳсулот бирлиги ва бошқаларда ифодалаш мумкин.
дизайн, қурилиш материаллари, ишлаб чиқариш технологияларининг эскириши оқибатида ортиқча капитал харажатларининг юзага келиши, булар баҳоланаётган активга нисбатан анча кам капитал киритмаларни талаб қиладиган замонавий эквивалент активларнинг кўпроқ ҳамёнбоплигига олиб келади;
ортиқча фойдаланиш харажатлари, улар дизайнни такомиллаштириш ёки ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланмаслик натижасида юзага келиши мумкин, бу фойдаланиш харажатлари баҳоланаётган активга нисбатан анча кам бўлган замонавий эквивалент активларнинг кўпроқ ҳамёнбоплигига олиб келади.
Бундай ҳолларда қўлланилаётган ёндашув/усуллардан биронтаси қийматни қанчалик муносиб ёки ишончли акс эттиришини ҳал қилиш учун мазкур Стандартнинг 101-банди талаблари ҳисобга олиниши зарур.
3-боб. Қўлланилган баҳолаш ёндашувлари доирасида олинган натижаларни мувофиқлаштириш
баҳолаш мақсадини ва баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мўлжалини;
баҳоланаётган бизнес ва унинг активлари хусусиятини;
қиймат турини;
баҳолаш ёндашувларини қўллашда фойдаланилган ахборот ҳажми ва сифатини ҳисобга олиши лозим.
мантиқий мувофиқлаштириш усули. Бунда баҳоловчи барча муҳим параметрларни ҳисобга олган ҳолда солиштирма ўлчовларни танлайди ва уларни таҳлил қилади. Баҳоловчи актив қийматини баҳолашда устун ёндашувни аниқлайди, қолган ёндашувларнинг натижаларидан эса устун ёндашув ёрдамида олинган натижани текшириш ва унга тузатиш киритиш учун фойдаланади;
математик ўлчаш усули. Бунда турли баҳолаш ёндашувлари билан олинган натижаларнинг солиштирма ўлчовларини аниқлаш учун бир нечта мезонлардан фойдаланилади ва уларнинг ёрдамида қўлланилган ҳисоблаш усулининг афзалликлари ёки камчиликлари аниқ объектни баҳолаш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тавсифланади.
таҳлил ва ҳисоблашларга асос бўлган ахборотнинг ишончлилиги ва етарлилигини;
баҳолаш ёндашуви баҳолаш объектига хос бўлган нарх белгиловчи омиллар тузилишини ҳисобга олишга қодирлигини;
ёндашув баҳолаш объектига ўхшаш объектларнинг қоида тариқасидаги харидорлари ва сотувчилари мотивациясини акс эттиришга қодирлигини;
баҳолаш ёндашуви ҳисобланаётган қиймат турига мувофиқлигини.
VII БЎЛИМ. БИЗНЕСНИ ВА БИЗНЕСДА ИШТИРОК ЭТИШ ҲУҚУҚИНИ БАҲОЛАШ (7-СОН МБС)
1-боб. Умумий қоидалар
корхоналар бутунлигича (корпорация, компания, акциядорлик жамияти, масъулияти чекланган жамият ёки якка тартибдаги тадбиркор ва бошқалар);
акциялар, инвестиция ва пай фондларидаги пайлар (активлар), устав капиталидаги улушлар;
корхона, ташкилотнинг мулкий мажмуаси ёки амалдаги бизнеснинг алоҳида мулк шаклидаги бир қисми.
Баҳолашга оид вазифада баҳоланадиган бизнесга ёки унда иштирок этиш ҳуқуқига аниқ таъриф берилиши шарт. Баҳолаш бутун бизнесга нисбатан яхлит олиб борилганда ҳам, ушбу баҳолаш ифодаланиши мумкин бўлган даражалар ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан:
корхона қиймати ― кўпинча бизнеснинг ўз капитали қиймати ва қарз ёки қарз мажбуриятлари суммасининг умумий йиғиндисидан бундай мажбуриятларни бажариш учун мавжуд бўлган ҳар қандай нақд пул ёки унинг эквивалентлари чегирмаси натижасидир;
жами инвестицияланган капитал қиймати ― айни пайта бизнесга киритилган пулларнинг, уларнинг манбасидан қатъи назар, умумий суммаси, кўпинча қисқа муддатли мажбуриятлар ва нақд пуллар чегирилгандан кейинги жами активлар қиймати сифатида тавсифланади;
операцион қиймати ― бизнеснинг асосий (операцион) фаолияти умумий қиймати, ҳар қандай нооперацион активлар ва мажбуриятларни истисно этган ҳолда;
хусусий капитал қиймати ― бизнеснинг унинг барча акциядорлари/таъсисчилари учун қиймати.
а) баҳолаш объекти ҳақидаги маълумотлар, хусусан:
акцияларни баҳолашда ― акциялар миқдори, тури, акциялар чиқарилишининг давлат рўйхати рақами ва санаси;
ташкилот устав капиталидаги улушни баҳолашда ― баҳоланаётган улуш миқдори;
инвестиция ва пай фондларидаги пайларни (активларни) баҳолашда ― баҳоланаётган пай (актив) миқдори, пайлар (активлар) сони;
ташкилот мулкий комплексини баҳолашда ― унинг таркиби тавсифи;
б) мулкий мажмуаси баҳоланаётган ташкилотнинг (бундан буён матнда бизнес юритувчи ташкилот деб юритилади) тўлиқ ёки қисқартирилган фирма номи (шу жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли), акциялари, инвестиция ва пай фондларидаги пайлари (активлари) ва устав капиталидаги улушлари, шунингдек унинг жойлашган жойи.
Бизнес юритувчи ташкилот ёки унинг қисмини баҳолаш ташкилот фаолиятини сақлаб қолиш шарт-шароитларидан келиб чиқиб ўтказилади, бунда бизнес юритувчи ташкилот таркиби аниқ идентификация қилиниши лозим.
бизнес юритувчи ташкилотнинг фаолият юритиш шартларида бизнесни ташкил қилиш ва ривожлантириш ҳақидаги ахборотни;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (товарлар) ва/ёки бажарилаётган ишлар, кўрсатилаёган хизматлар ҳақидаги ахборотни, ташкилот фаолияти бўлғуси кўрсаткичларининг энг эҳтимолий хусусияти ҳақида хулоса қилиш мумкин бўлган даврдаги (бундан буён матнда репрезентатив давр деб юритилади) ишлаб чиқариш фаолияти натижалари ҳақидаги ахборотни;
бизнес юритувчи ташкилотнинг молиявий ахборотини, шу жумладан, йиллик ва оралиқ (зарур бўлганда) молиявий (бухгалтерия) ҳисоботи, репрезентатив даврдаги молия-хўжалик фаолияти натижалари ҳақидаги ахборотни;
бизнес юритувчи ташкилотнинг прогноз маълумотлари, шу жумладан, бюджетлари, бизнес-режалари ва баҳолаш объекти қийматига таъсир қилувчи асосий кўрсаткичларнинг прогноз миқдорларини белгиловчи бошқа ички ҳужжатларини баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мўлжалидан келиб чиқиб таҳлил қилади ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этади.
а) бизнес юритувчи ташкилотнинг устав капитали, инвестиция ва пай фонди таркиби ҳақида, хусусан:
акциялар қийматини баҳолашда ― жойлаштирилган ва овоз берувчи оддий акциялар номинал қиймати ва миқдори, овоз берувчи ва овоз бермайдиган имтиёзли акциялар номинал қиймати ва миқдори ҳақидаги ахборотни;
устав капиталидаги улушларни баҳолашда ― устав капитали миқдори, улушларнинг миқдори ва номинал қиймати ҳақидаги ахборотни;
инвестиция ва пай фондларидаги пайларни (активларни) баҳолашда ― пай фонди миқдори, пайлар (активлар) сони ҳақидаги ахборотни;
б) бизнес юритувчи ташкилотнинг таъсис ҳужжатларида оддий ва имтиёзли акциялар, инвестиция ва пай фондидаги пайлар (активлар), устав капиталидаги улушларга нисбатан назарда тутилган ҳуқуқлар ҳақидаги ахборотни;
в) бизнес юритувчи ташкилот фойдасини тақсимлашда, шу жумладан, акциялар қийматини баҳолашда ― ташкилотнинг репрезентатив давр учун дивиденд тарихи (дивиденд тўловлари), устав капиталидаги улушларни баҳолашда ташкилот фойдасининг таъсисчилар ўртасида тақсимланадиган қисми ҳақидаги ахборотни таҳлил қилади ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этади.
макроиқтисодий ахборот, унга миллий иқтисодиётнинг ҳолати ва унинг мазкур корхонага таъсири ҳақидаги ахборот киради;
корхона жойлашган минтақа;
корхона мансуб бозор/бозор бўғини.
2-боб. Бизнесни баҳолашда қўлланиладиган баҳолаш ёндашувлари ва усуллари
ўхшаш тижорат корхоналарида иштирок этиш улушлари эркин муомала қилинадиган оммавий қимматли қоғозлар бозорлари;
баҳоланаётган бизнес улушлари билан илгари амалга оширилган битимлар ёки улар бўйича таклифлар;
бутун компаниялар ёки тижорат корхоналарининг назорат улушлари сотиладиган ва сотиб олинадиган қўшиб юбориш ва бирлаштиришлар бозори.
сифат ва миқдорий тавсифларни ҳисобга олганда баҳоланаётган бизнесга ўхшашлик;
ўхшаш бизнеслар ҳақида маълумотлар ҳажми ва уларни текшириш имконияти;
ўхшаш бизнеснинг баҳоси ҳақиқатан ҳам одатий бозор шароитларига мос келиши.
ўхшаш корхоналарни танлашни амалга ошириши;
корхоналарни таққослаш параметрларини аниқлаши ва мультипликаторларни ҳисоблашни амалга ошириши;
мультипликаторлар қийматини танлашни амалга ошириши ва баҳолаш объекти қийматини аниқлаши;
якуний тузатишларни киритиши лозим.
Мультипликаторларда ҳисобга олинадиган молиявий ёки бошқа хил кўрсаткичлар баҳоланаётган корхона ва таққосланаётган корхоналар учун баҳолаш санасига нисбатан айни бир даврда ёки айни бир давр учун ҳисобланиши лозим.
даромадни шакллантиришда иштирок қилмаган активларга;
хусусий айланма капиталининг етишмаслиги (ортиқчалиги)га;
ликвидлилик (ёпиқ корхонани очиқ аналоглар бўйича баҳолаганда) даражасига;
назорат даражасига.
баҳолаш объекти қиймати билан бўлажак пул оқимларини боғловчи баҳолаш усулини (усулларини) танлаши;
пул оқимлари ёки бизнес юритувчи ташкилот фаолиятининг бошқа молиявий кўрсаткичлари прогнози белгиланадиган давр давомийлигини (прогноз даврини) белгилаши;
илгари репрезентатив давр мобайнида бизнес олиб борган бизнес юритувчи ташкилот фаолияти ҳақидаги ахборотни таҳлил қилиш асосида макроиқтисодий ва тармоққа оид тенденцияларни кўриб чиқиши ҳамда бундай ташкилотнинг пул оқимларини ёки баҳолаш объектини баҳолаш учун танланган усулга мувофиқ ҳисоб-китобда қўлланиладиган бошқа прогноз молиявий кўрсаткичларини прогнозлаб чиқиши;
баҳолаш объектини баҳолаш учун танланган усулга мувофиқ келадиган дисконтлаш ставкасини ва/ёки капиталлаштириш ставкасини белгилаши;
агар баҳолаш объектини баҳолаш учун дисконтлаш усули танланган бўлса, терминал қийматни аниқлаши;
бизнесни юритувчи ташкилотнинг хусусий ва/ёки инвестицияланган капитали қийматини ҳисоб-китоб қилиши;
баҳолаш объекти қийматини ҳисоблаши лозим.
капитал активларни ҳисоблаш усули (CAPM);
кумулятив тузиш усули.
Инвестицияланган капиталга олинган пул оқимига дисконтлаш ставкасини ҳисоблаш учун ўртача ҳисоблаб чиқилган капитал қиймати (WACC) усули қўлланилади.
агар пул оқимларини барқарорлаштириш мўлжалланаётган бўлса, прогноз даври тугаганидан кейин биринчи йил пул оқимини Гордон (доимий ўсиш) усулига мувофиқ капиталлаштириш йўли билан;
агар прогноз даври тугаганидан кейин бизнесни сотиш мўлжалланаётган бўлса, соф активлар қиймати бўйича ёки мўлжалланаётган қайта сотиш нархи бўйича;
агар прогноз даври тугаганидан кейин бизнесни тугатиш мўлжалланаётган бўлса, тугатиш қиймати усули бўйича.
пул оқимини шакллантиришда ишга солинмаган ёки иштирок этмаган активлар мавжудлигига;
хусусий айланма капиталнинг ортиқчалиги ёки тақчиллигига;
агар баҳолаш объекти мулкдаги улуш бўлса, назорат ва ликвидлик даражасига.
Агар баҳолаш объекти бизнесдаги мулкий улуш бўлса, баҳоловчи назорат ва ликвидлик даражасига тузатишлар киритади.
соф активлар усули ― бизнес қиймати корхона барча активларининг бозор қийматлари ва унинг мажбуриятлари ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади;
тугатиш қиймати усули ― бизнес қиймати корхона тугатилганда унинг мулкдори олиши мумкин бўлган мулкнинг қиймати ва тугатиш харажатлари ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
корхонанинг баҳолаш санасидаги охирги бухгалтерия баланси бўйича активлар ва мажбуриятлар таркибини ўрганиши;
балансда ҳисобга олинмаган активлар ва мажбуриятлар бор ёки йўқлигини аниқлаши;
активлар ва мажбуриятлар бозор қиймати бўйича ҳисобга олинадиган баҳолаш балансини тузиши;
баҳолаш балансига мувофиқ активлар суммасининг бозор қийматини ва мажбуриятлар суммасининг бозор қийматини аниқлаши;
корхона хусусий капитали қийматини активларнинг бозор қийматидан мажбуриятларнинг бозор қийматини айириш йўли билан аниқлаши лозим.
корхонанинг баҳолаш санасидаги охирги бухгалтерия баланси бўйича активлар ва мажбуриятлар таркибини ўрганиши;
балансда ҳисобга олинмаган активлар ва мажбуриятлар бор-йўқлигини аниқлаши;
корхона активларининг жорий қийматини уларнинг бозор қиймати негизида (тегишли активга хос бўлган сотув муддати билан солиштирганда) қисқартирилган сотув муддатига чегирмани инобатга олган ҳолда ҳисоблаши;
тугатиш харажатларини аниқлаши;
активларнинг жорий қийматидан тугатиш харажатларини айириб ташлаши ва тугатиш даврининг операцион даромади (кўрилган зарар)ни (агар мавжуд бўлса) қўшиши (айириши);
корхона мажбуриятларининг жорий қийматини ҳисоблаши;
корхонанинг тугатиш қийматини активларнинг тузатиш киритилган жорий қиймати ва корхона мажбуриятларининг жорий қиймати ўртасидаги тафовут сифатида аниқлаши лозим.
3-боб. Бизнесни баҳолашга хос бўлган махсус қоидалар
Бизнеснинг самарадорлиги ретроспектив кўрсаткичлардан жиддий фарқ қилади деб тахмин қилинса, баҳоловчи ретроспектив самарадорлик нима учун бизнес амал қилиши юзасидан келажакдаги кутувларни белгилаб бера олмаслигини тушуниши керак.
Ушбу омиллар бизнесни ва улардаги иштирок ҳуқуқини баҳолашда, айниқса, муҳим бўлиши мумкин, чунки корхоналар мураккаб тузилмага эга бўлиши, шу жумладан, жойлашуви ва амалга оширадиган операциялари турлари ҳам мураккаб бўлиши мумкин. Масалан, бизнесга қуйидагилар билан боғлиқ иқтисодий ва тармоққа оид омиллар таъсир кўрсатиши мумкин:
корхонанинг рўйхатга олинган жойлашуви ва бизнеснинг ҳуқуқий шакли;
тижорий фаолият хусусияти ва ҳар бир хўжалик операцияси турини юритиш жойи (яъни ишлаб чиқариш тадқиқотлар ва ишланмалар олиб борилаётган жойдан бошқа жойда амалга оширилиши мумкин);
товарлар ва/ёки хизматлар сотиладиган жой;
бизнесда ишлатиладиган валюта (валюталар);
баҳоланаётган бизнес етказиб берувчилари жойлашган жой;
баҳоланаётган бизнесга тегишли солиқ ва йиғимлар.
Агар бизнесда ишламаётган активлар ёки мажбуриятлар (масалан, ишлатилмаётган ишлаб чиқариш ускуналари) бўлса, бундай ишламаётган ишлаб чиқариш ускунасининг қиймати баҳолашда акс эттирилмайди. Баҳолашга оид вазифадан келиб чиқиб нооперацион активлар қийматини алоҳида аниқлаш ва уни асосий фаолият қийматига қўшиб қўйиш талаб этилиши мумкин.
имтиёзли ва оддий акцияларга дивиденд олиш ҳуқуқи;
бизнесни тугатишдаги имтиёзлар;
овоз бериш ҳуқуқи;
сотиб олиш ҳуқуқи;
алмаштириш ҳуқуқи;
бошқарувда қатнашиш ҳуқуқи;
қимматли қоғозларни сотиб олиш ва/ёки сотишга бўлган ҳуқуқлар.
жорий қиймат усули (бундан буён матнда CVМ усули деб юритилади);
опционларни нархлаш усули (бундан буён матнда ОPМ усули деб юритилади);
тахмин қилинган даромаднинг қайтиш усули (бундан буён матнда PWЕRМ усули деб юритилади).
CVМ усулига мувофиқ мажбуриятлар ва қарз муносабатларини тасдиқлайдиган қимматли қоғозлар, биринчи навбатда, қолдиқ капитал қийматини ҳисоблаш учун баҳоланган корхона қийматидан чиқариб ташланади. Сўнгра, қолдиқ қиймат имтиёзли акцияларга уларнинг турли имтиёз ва ҳуқуқларини инобатга олган ҳолда ажратилади. Қарз муносабатларини тасдиқлайдиган қимматли қоғозлар ва имтиёзли акцияларга тақсимланган маблағлардан қолган қиймат оддий акциялар, опционлар ва варрантларга тақсимланади.
корхона тугатилиши муқаррар бўлганда;
корхона ривожланишининг бошланғич босқичида бўлиб, ҳали фаолият натижасида тугатиш қийматидан юқори капитал қиймати яратилмаган бўлса;
корхона бизнес-режасида белгиланган ҳеч қандай жиддий ютуқларга эришмаган бўлса;
тугатиш қийматидан юқори бўлган ҳар қандай қийматга эришиш миқдорини ва вақтини аниқ ҳисоблаш имкони бўлмаган ҳолларда фойдаланилади.
а) баҳоланаётган капиталнинг умумий қийматини аниқлаш;
б) тугатишдаги имтиёзлар, имтиёзли ва оддий акцияларга дивидендлар бўйича ҳисоб-китоблар, конверсия нархлари ва нақд пул тақсимланишига таъсир қилувчи тегишли қимматли қоғозларга бириктирилган бошқа хусусиятларни аниқлаш;
в) тугатишдаги имтиёзлар ва айирбошлаш нархлари кучга кирадиган нуқталар (назорат нуқталари)даги капиталнинг ҳар хил қийматларини аниқлаш;
г) Блэк-Шоулз моделига киритиладиган бошланғич маълумотларни аниқлаш. Бунга:
ОPМ усули учун оқилона вақт оралиғини танлаш;
танланган вақт оралиғига мос келадиган таваккалсиз ставкани танлаш;
активнинг ўз капитали учун мос келадиган ўзгарувчанлик коеффициентини аниқлаш;
кутилаётган дивиденд кўринишидаги даромадлилик даражасини аниқлаш;
д) турли хил сотиб олиш ҳуқуқини берувчи опционлар учун қийматларни аниқлаш ва назорат нуқталари орасидаги ҳар бир оралиққа ажратилган қийматни аниқлаш;
е) назорат нуқталари орасидаги ҳар бир оралиқ учун ҳисобланган қийматни тегишли акциялар турига тўғри келадиган тақсимотини аниқлаш;
ж) ушбу банднинг «д» ва «е» кичик бандларида келтирилган босқичларда белгиланган (сотиб олиш ҳуқуқини берувчи опцион сифатида ҳисоблаб чиқилган) қийматни, акциялар турлари орасида тақсимлаш;
з) баҳоланаётган улушлар бўйича қўшимча тузатишларни кўриб чиқиш. Бунда, чегирма ёки мукофотларни қўллаш мақсадга мувофиқ.
активнинг ривожланиш босқичини ва таққосланадиган компаниялар томонидан кузатилган кўрсаткич билан таққослаганда ўзгарувчанликка нисбатан таъсирини;
активнинг нисбий молиявий ричаги.
PWЕRМ усулини қўллаш қуйидаги асосий босқичларда амалга оширилади:
баҳоланаётган объект учун бўлиши мумкин бўлган келажакдаги пул оқимларини аниқлаш;
ҳар бир эҳтимолли натижа бўйича активнинг келажакдаги қийматини аниқлаш;
ҳар бир кутилаётган эҳтимолий натижа доирасида қарз ва капиталга тегишли активнинг тахминий қийматини аниқлаш;
хатарларни ҳисобга олиб аниқланган дисконт ставкаси асосида, қарз ва капиталнинг тахмин қилинган келжакдаги қийматини дисконтлаш орқали жорий қийматларини аниқлаш;
ҳар бир мажбурият ва капитал турига тўғри келувчи кутилаётган турли натижаларни эҳтимоллик даражалари бўйича тортиш орқали аниқлаш;
зарурат бўлганда, баҳоланаётган акцияларга қўшимча тузатишларни киритиш. Масалан, чегирма ёки мукофотларни қўллаш ўринли бўлиши мумкин.
VIII БЎЛИМ. КЎЧМАС МУЛКНИ БАҲОЛАШ (8-СОН МБС)
1-боб. Умумий қоидалар
1-§. Кўчмас мулкни баҳолашнинг умумий қоидалари
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни текшириш учун зарур маълумотлар;
ўтказиладиган барча кўздан кечиришлар ҳажми;
ер участкаси майдони ҳамда бинонинг барча қаватлари майдонлари ҳақидаги ахборот учун жавобгарлик;
бинонинг тавсифлари ва унинг ҳолатини тасдиқлаш учун жавобгарлик;
кўрсатиладиган коммунал хизматлар хусусияти, хусусиятлари ва мослигига нисбатан текширувлар ҳажми;
грунт ва пойдеворларнинг ҳолати ҳақида ахборотнинг мавжудлиги;
ҳақиқатда мавжуд ва эҳтимолий экологик хавф-хатарларни аниқлаш учун жавобгарлик;
кўчмас мулкдан фойдаланиш бўйтча ҳуқуқлар ёки чекловлар.
Баҳолаш объекти кўздан кечирилмаган тақдирда баҳоловчи баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда баҳолаш объектини кўздан кечирилмаганлиги сабабларини, шунингдек кўздан кечирилмаганлиги билан боғлиқ фаразлар ва чекловларни кўрсатади.
баҳоланаётган кўчмас мулк таркиби, шунингдек унинг ҳар бир таркибий қисмини идентификация қилиш учун етарли бўлган маълумотларни кўрсатиш (агар мвжуд бўлса);
баҳолаш объекти ва унинг баҳоланаётган қисмлари тавсифлари ёки баҳоловчи фойдаланиши мумкин бўлган, бундай тавсифлар кўрсатилган ҳужжатларга ҳаволалар;
баҳолаш объектини баҳолашда ҳисобга олинадиган ҳуқуқлар, ушбу ҳуқуқларга, шу жумладан, баҳолаш объектининг ҳар бир қисмига доир чекловлар (мажбуриятлар).
2-§. Ахборотни тўплаш ва таҳлил қилиш
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у билан тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани;
ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни;
ер участкасини бериш (ажратиш) тўғрисидаги ҳужжатни;
бинолар ва иншоотларга доир кадастр ҳужжатларини;
баҳолаш объектига бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари (баҳолаш объектига бўлган ҳуқуқларга нисбатан чеклашлар) мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатларни;
баҳоланаётган яхшилашларнинг ҳажмий-режалаштириш ва конструктив тавсифларига доир ахборотни ўз ичига олган ҳужжатларни;
баҳолаш объектидан мавжуд фойдаланишга доир ахборотни;
кўчмас мулк объектининг келиб чиқиши ва ривожланиш тарихи ҳақидаги маълумотларни;
баҳолаш объекти ва унинг қисмларининг ривожланиш режалари (янги қурилиш, реконструкция, таъмирлаш) ҳақидаги маълумотларни;
юридик шахсларга қарашли бўлган объектларга нисбатан баҳолаш объектининг сўнгги ҳисобот санасидаги баланс (қолдиқ ва бошланғич) қиймати тўғрисидаги маълумотномани;
ретроспектив ва прогноз молиявий ахбороти, шу жумладан, объектдан тижорат мақсадида фойдаланишнинг асосий кўрсаткичларини (харажатлар моддалари бўйича йиллик фойдаланиш харажатлари, даромадлар манбалари бўйича объектдан фойдаланишдан олинган даромадлар);
кўчмас мулк таркибида бахоланадиган қўшимча мулклар (ўрнатилган ускуналар, кўп йиллик дарахтлар, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари) рўйхати ва улар тўғрисидаги маълумотлар.
Тақдим этилаётган бошланғич ахборот баҳолаш объекти мулкдорининг имзоси билан тасдиқланган ҳолдагина ҳақиқий ҳисобланади.
Баҳолаш мақсадига ва баҳолаш объектининг хусусиятларига қараб, баҳоловчи бошланғич ахборот рўйхатини кенгайтириши ёки баҳолашни амалга ошириш жараёнида керакли ахборотни талаб қилиб олиши мумкин.
баҳолаш объекти жойлашган мамлакат ва минтақадаги умумий сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг баҳоланаётган объект бозорига таъсирини, шунингдек баҳолаш давридан олдинги даврда кузатилган тенденцияларни таҳлил қилиш;
баҳоланаётган объект мансуб бозор бўғинини аниқлаш. Агар кўчмас мулк бозори ривожланмаган бўлиб, кўчмас мулк объектлари билан таққосланувчи битимлар ва/ёки таклифлар нархлари ҳақида тасаввурлар ҳосил қилиш имконини берадиган маълумотлар етарли бўлмаса, баҳоланаётган объект жойлашган жойга иқтисодий тавсифларига кўра ўхшаш ҳудудлар ҳисобига тадқиқотлар ҳудудини кенгайтиришга йўл қўйилади;
таққосланувчи кўчмас мулк объектларига талаб, таклиф ва уларнинг нархига таъсир қилувчи асосий омиллар, масалан, даромадлилик ставкаси, кўчмас мулк бозорида инвестицияларнинг қопланувчанлиги даврларини ушбу омиллар қийматлари интервалларини келтирган ҳолда таҳлил қилиш;
кўчмас мулк бозорининг объектни баҳолаш учун зарур бўғинларига нисбатан асосий хулосалар, масалан бозор динамикаси, талаб, таклиф, сотувлар ҳажми, бозор сиғими, харидорлар ва сотувчилар мотивацияси, ликвидлилик, баҳоланаётган объект бозоридаги нархлар ўзгаришлари ва бошқалар ҳақидаги хулосалар.
Таҳлиллар ҳажми баҳоловчи томонидан баҳолаш объектининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
2-боб. Кўчмас мулкдан энг самарали фойдаланиш
Бозор қийматини аниқлашда баҳоловчи баҳолаш объектини баҳолаш ёндашувлари ва усулларини танлаш ҳамда ҳар бир ёндашувни қўллаганда таққосланувчи кўчмас мулк объектларини танлаш учун ушбу таҳлил натижаларига асосланади.
Баҳолаш объектидан энг самарали фойдаланиш таҳлили баҳоловчи томонидан икки босқичда амалга оширилади:
бўш турган (яхшиланмаган) деб қараладиган ер участкаси учун;
яхшилашлар мавжуд бўлган ер участкаси учун.
Баҳолаш объектининг аниқланган бозор қиймати миқдори ер участкасидан фойдаланиш вариантларининг қайси бирига мувофиқ эканлиги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилиши лозим.
Яхшилашлар мавжуд бўлган ер участкасидан энг самарали фойдаланиш бўш турган деб қараладиган ер участкасидан энг самарали фойдаланиш билан мувофиқ бўлган тақдирда баҳолашнинг барча ёндашувлари қўлланилади.
Яхшилашлар мавжуд бўлган ер участкасидан энг самарали фойдаланиш бўш турган деб қараладиган ер участкасидан энг самарали фойдаланиш билан мувофиқ бўлмаган тақдирда баҳолашнинг харажат ва даромад ёндашувлари қўлланилади.
Яхшилашлар мавжуд бўлган ер участкасидан энг самарали фойдаланиш бўш турган деб қараладиган ер участкасидан энг самарали фойдаланиш билан мувофиқ бўлмаган, мавжуд яхшилашларни реконструкция қилиш зарур бўлган ҳолда харажат ёндашуви ва даромад ёндашувининг ПОД усули қўлланилади.
Яхшилашлар мавжуд бўлган ер участкасидан энг самарали фойдаланиш бўш турган деб қараладиган ер участкасидан энг самарали фойдаланиш билан мувофиқ бўлмаган, мавжуд яхшилашларни бузиб ташлаш зарур бўлган ҳолда бузиш харажатларини ҳисобга олиб қиёсий ёндашув ва даромад ёндашувининг ПОД усули қўлланилади.
3-боб. Кўчмас мулкни баҳолашда баҳолаш ёндашувлари ва усулларини қўллаш
1-§. Умумий қоида
2-§. Қиёсий ёндашув
а) кўчмас мулкни баҳолаш учун қиёсий ёндашув ― баҳолаш учун битимлар ва/ёки таклифлар нархлари маълум бўлган аналог-объектларни етарли миқдорда танлаб олиш мумкин бўлганда қўлланилади;
б) аналог-объектлар сифатида баҳоланаётган объект билан битта бозор бўғинига тегишли бўлган ва нарх ҳосил қилувчи омиллар бўйича у билан таққосланадиган кўчмас мулк объектларидан фойдаланилади. Бунда, барча кўчмас мулк объектлари, шу жумладан, баҳоланаётган объект учун ҳар бир кўрсатилган омиллар бўйича нарх шаклланиши бир хил бўлиши лозим;
в) баҳолашни ўтказишда баҳоловчи фойдалана оладиган аналог-объектлар ҳақидаги бозор маълумотлари ҳажми ҳамда ҳисоб-китобларни олиб бориш учун уларни танлаб олиш қоидалари баён этилиши лозим. Ҳисоб-китобларда баҳоловчи фойдалана оладиган аналог-объектларнинг фақат бир қисмидан фойдаланилгани баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда асослаб берилган бўлиши лозим;
г) ҳисоб-китобларни олиб боришда баҳоланаётган объект бозорида шу объектга ўхшаш объект учун хос бўлган солиштирма қиймат кўрсаткичлари (таққослаш бирликлари), хусусан майдон бирлиги ёки ҳажм бирлигининг нархи ёки ижара ҳақи миқдоридан фойдаланилади;
д) бозорда мавжуд бошланғич ахборотга қараб, кўчмас мулкни баҳолаш жараёнида баҳолашнинг сифатга оид усулларидан (нисбий қиёсий таҳлил, эксперт баҳолари усули ва бошқа усуллар) баҳолашнинг миқдорий усулларидан (регрессион таҳлил усули, миқдорий тузатишлар усули ва бошқа усуллар) фойдаланиш ёки уларни бирга қўшиб қўллаш мумкин.
Сифатга оид усулларни қўллаганда кўчмас мулкни баҳолаш ўхшаш объектлар билан битимлар ва/ёки таклифлар нархларини таҳлил қилиш асосида аниқланадиган ўзаро боғлиқликларни ёки экспертлардан олинган тегишли ахборотни ўрганиш ҳамда баҳолашни ўтказишда ушбу ўзаро боғлиқликлардан баҳолаш учун танланган усул технологияларига мувофиқ фойдаланиш йўли билан амалга оширилади.
Тузатишлар усулини қўллаганда ҳар бир аналог-объект баҳолаш объекти билан нархни шакллантирувчи омиллар (таққослаш элементлари) бўйича таққосланади, ушбу омиллар бўйича тафовутлар аниқланади ҳамда аналог-объектнинг баҳоси ёки унинг солиштирма кўрсаткичи баҳолаш объектининг қийматини топиш учун аниқланган фарқлар бўйича тузатилади. Бунда, ҳар бир таққослаш элементи бўйича тузатиш бу элементнинг объект қийматига қўшган ҳиссаси принципи бўйича асослаб берилади.
Регрессион таҳлил усулларини қўллаганда баҳоловчи баҳоланаётган объект бозори бўғини маълумотларидан фойдаланиб ушбу объект бозорига мос келадиган нарх шаклланиши моделини ясайди, унга асосан изланаётган қийматнинг ҳисобланган миқдорини аниқлайди;
е) баҳолаш объектини битимлар содир этилган ёки битим содир этиш учун бозорга чиқарилган бошқа кўчмас мулк объектлари билан таққослаш учун, қоида тариқасида, қуйидаги таққослаш элементларидан фойдаланилади:
ўтказиладиган мулкий ҳуқуқлар, ушбу ҳуқуқларга доир чеклашлар (бошқа шахслар ҳуқуқларининг юкланиши);
содир этилган ёки мўлжалланаётган битимни молиялаштириш шартлари (тўлов тури, кредитлаш шартлари, бошқа шартлар);
сотиш шартлари (бозор учун хос бўлмаган шартлар, аффилланган шахслар ўртасидаги битим, бошқа шартлар);
бозор шартлари (битим санаси ва баҳолаш санаси ўртасидаги даврда нархларнинг ўзгариши, таклиф нархлари бўйича чегирмалар, бошқа шартлар);
хариддан кейинги харажатлар;
фойдаланиш тури;
объектнинг жойлашган ери;
объектнинг физик тавсифлари, шу жумладан, ер участкаси хоссалари, капитал қурилиш объектларининг ҳолати, ер участкаси майдони билан ундаги қурилмалар майдони нисбати, бошқа тавсифлар;
иқтисодий тавсифлар (операцион харажатлар ҳажми, ижара шартлари, ижарачилар таркиби, бошқа тавсифлар);
кўчмас мулк билан боғлиқ бўлмаган кўчар ва кўчмас мулк мавжудлиги.
Таққослаш бирлиги сифатида:
бино ёки ер участкасининг майдони бирлиги (квадрат метр, сотих, гектар) нархи;
бино ҳажмининг бирлиги (куб метр) нархи;
тижорий салоҳияти асосида баҳоланаётган баҳолаш объектлари учун жой нархи, рақам ва бошқа ўлчов бирликларидан фойдаланилади.
3-§. Даромад ёндашуви
Инвестицион мулк ҳолатида бундай даромад ижара тўлови шаклида бўлиши мумкин, мулкдор эгалигидаги бинога нисбатан эса худди шундай бинони ижарага олганда мулкдор қандай сарф-харажатлар қилиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда мўлжалланаётган ижара ҳақи (ёки тежалган ижара ҳақи)дан иборат бўлиши мумкин.
Агар бино фақат савдо фаолиятининг муайян турига мос келса, ундан олинадиган даромад кўпинча ҳақиқий ёки потенциал пул оқимлари билан боғлиқ бўлади, бу пул оқимлари бино мулкдорида савдо фаолиятини амалга ошириш натижасида ҳосил бўлади.
Кўчмас мулк объектлари қийматини даромадни капиталлаштириш усулидан фойдаланган ҳолда аниқлаш объектнинг бозорга мувофиқ келадиган йиллик даромадини умумий капиталлаштириш ставкасига бўлиш йўли билан амалга оширилади, бунда умумий капиталлаштириш ставкаси баҳоланаётган объектга ўхшаш кўчмас мулк объектларидан даромадлар билан уларнинг нархлари нисбати ҳақидаги бозор маълумотларини таҳлил қилиш асосида аниқланади.
потенциал ялпи даромад, яъни кўчмас мулкдан у тўлиқ юкланган шароитда ҳамда барча йўқотишлар ва харажатларни ҳисобга олмаган ҳолда олиниши мумкин бўлган даромад;
потенциал ялпи даромаддан майдонлардан тўлалигича фойдаланмаслик туфайли юз берган йўқотишларни айириш ва ижара ҳақи олинганда кўчмас мулк объектидан бозор мақсадларида нормал фойдаланишдан олинган бошқа даромадларни қўшиш йўли билан олинадиган ҳақиқий ялпи даромад;
ҳақиқий ялпи даромаддан амортизация ажратмаларини ўз ичига олмайдиган операцион харажатларни айириш йўли билан олинадиган соф операцион даромад.
бозорни сиқиш усули билан;
боғлиқ инвестициялар усули билан;
капитал харажатлар қопланишини ҳисобга олиш усули билан.
Капиталлаштириш ставкаси даромад турига мувофиқ бўлиши лозим.
потенциал ялпи даромад;
ҳақиқий ялпи даромад;
соф операцион даромад;
солиқлар ва фоизлар тўлангунга қадар бўлган даромад.
Пул оқимлари номинал ёки реал ўлчовларда ҳисобланади.
кумулятив тузиш усули билан;
муқобил инвестицияларни таққослаш усули билан;
ўхшаш объектларнинг сотилиши ҳақидаги бозор маълумотларини ажратиш усули билан.
Дисконтлаш ставкаси қўлланилаётган пул оқимининг турига мувофиқ бўлиши ва у билан бир хил қийматларда ҳисобланиши лозим.
4-§. Харажат ёндашуви
ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бўш ер участкасига бўлган ҳуқуқ сифатидаги қийматини аниқлаш;
капитал қурилиш объектларини яратишга (қайта тиклаш ёки алмаштиришга) харажатларни ҳисоблаш;
тадбиркор фойдасини аниқлаш;
эскиришларни аниқлаш;
капитал қурилиш объектлари қийматини ушбу объектларни яратишга харажатларни ҳамда тадбиркор фойдасини қўшиш ва уларнинг жисмоний эскиришини айириш йўли билан аниқлаш;
кўчмас мулк объекти қийматини ер участкасига бўлган ҳуқуқлар қиймати ва капитал қурилиш объектлари қиймати йиғиндиси сифатида аниқлаш.
ўхшаш объектларни қуриш ҳақида қурилиш контрактлари (шартномалар) тўғрисидаги маълумотлар;
ўхшаш объектларни қуришга харажатлар ҳақида махсус манбалардан олинган маълумотлар;
смета ҳисоб-китоблари;
қурилиш материалларининг бозор қийматлари ҳақида ахборот;
бошқа маълумотлар.
сотувларни таққослаш усули билан;
тақсимлаш усули билан;
ажратиш усули билан;
ер рентасини капиталлаштириш усули билан;
ер учун қолдиқ усули билан;
ер участкасидан мўлжалланаётган фойдаланиш усули билан.
қиёсий бирлик усули;
компонентларга ажратиш усули;
айрим нархлар усули, у икки хил асосий турларга эга ― ресурсли усул ва базисли-индексли усул;
аналоглар усули.
4-боб. Қўлланилган баҳолаш ёндашувлари натижаларини мувофиқлаштириш ва баҳолаш объектининг якуний қийматини аниқлаш
баҳолаш мақсадини ва баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мўлжалини;
баҳолаш объектининг хусусиятини;
қиймат турини;
баҳолаш ёндашувларини қўллашда фойдаланилган ахборот ҳажми ва сифатини ҳисобга олиши лозим.
5-боб. Айрим турдаги кўчмас мулкларни баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари
Тижорат салоҳиятига мувофиқ баҳоланадиган кўчмас мулк объектлари олиниши мумкин бўлган даромаддан келиб чиқиб (фоизлар, солиқлар ҳамда моддий ва номоддий активлар эскириши чегириб ташлангунга қадар) ПОД усули ёки тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули билан баҳоланади.
Тижорат салоҳиятига мувофиқ баҳоланаётган кўчмас мулк баҳосига ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқлар ва яхшилашлардан ташқари кўчмас мулк билан бириктирилган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар ҳамда бериладиган гудвилл (товар-моддий захиралардан ташқари) киритилади.
Бериладиган гудвилл номоддий актив бўлиб, у ўзига хос ном, бизнес обрўси, мижозларнинг афзалликлари, жойлашган ер, сервис маҳсулоти ва иқтисодий самара келтирадиган бошқа шунга ўхшаш омиллар туфайли вужудга келади.
қурилиши тугалланмаган объектнинг тиклаш қиймати ёки ўрнига белгилаш қиймати йиғилган эскириш чегириб ташланган ҳолда ҳисобланади;
қурилиш тугалланган кўчмас мулк объектининг қиймати қурилишни тугаллаш харажатлари чегириб ташланган ҳолда ҳисобланади.
Ҳисобланган қийматга ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бозор қиймати қўшилади.
Қурилиши тугалланмаган объектнинг қиймати даромад ёндашуви билан ПОД усули ёрдамида, баҳолаш объектини тугаллаш ёки реконструкция қилиш (қайта ихтисослаштириш)га инвестицияларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Қурилиши тугалланмаган объектнинг қийматини баҳолашга қиёсий ёндашув аналогларнинг сотилиши ҳақида зарур бозор маълумотлари мавжуд бўлган ҳолда қўлланилади.
IХ БЎЛИМ. НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИ БАҲОЛАШ (9-СОН МБС)
1-боб. Умумий қоидалар
1-§. Номоддий активларни баҳолашнинг умумий қоидалари
2-§. Номоддий активларни идентификация қилиш
баҳолаш объекти ва унга бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги (мавжудлиги эҳтимоли) фактини аниқлаш;
баҳолаш объектига бўлган мулкий ҳуқуқларнинг турини аниқлаш;
баҳолаш объектидан фойдаланишнинг мақсадларини, усулларини ва бошқа муҳим фактларини аниқлаш;
фойдаланиш бошланадиган санани аниқлаш.
3-§. Ахборотни тўплаш ва таҳлил қилиш
интеллектуал мулкка берилган ҳуқуқий муҳофаза режими ҳақида, шу жумладан, ҳуқуқий муҳофаза ҳажми, муддатлари, ҳудуди, интеллектуал мулкка мутлақ ҳуқуқларга нисбатан чекловлар (бошқа шахслар талабларининг юкланишлари) ҳақида;
баҳоланиши керак бўлган интеллектуал мулкка нисбатан ҳуқуқлар ҳажми ҳақида;
таркибида баҳолаш объекти бўлган объектлар йиғиндиси (ёки ягона технология, ёхуд қўшимча активлар) ҳақида;
лицензия мукофотининг ҳисобланган миқдори (бундан буён матнда Роялти деб юритилади).
Баҳолаш мақсади ва баҳолаш объектининг хусусиятларига қараб баҳолашга оид вазифа қўшимча шартларни ўз ичига олиши мумкин.
Баҳолаш объекти бозорини таҳлил қилиш қуйидаги изчилликда бажарилади:
макроиқтисодий омиллар, шу жумладан, баҳолаш санасидан олдинги даврда бозорда юзага келган тенденциялар таъсирини таҳлил қилиш;
баҳоланаётган объект тегишли бозор бўғинини аниқлаш ва таҳлил қилиш:
шунга ўхшаш номоддий активлар ва интеллектуал мулк объектларини яратиш ва ҳуқуқий муҳофаза беришни таҳлил қилиш;
баҳолаш объекти тегишли тармоқнинг жорий ҳолатини, ривожланиш истиқболлари ва тенденцияларини таҳлил қилиш;
баҳолаш объекти ёки аналог-объект (агар мавжуд бўлса) билан битимлар (лицензия шартномалари ҳамда мутлақ ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги шартномалар)ни таҳлил қилиш;
бир хил ёки ўхшаш номоддий активларга эга бизнес билан (агар мавжуд бўлса) бирлашиш билан боғлиқ битимларни таҳлил қилиш;
баҳолаш объекти билан таққосланувчи аналогларга талаб, таклиф ва нархига таъсир қилувчи асосий омилларни таҳлил қилиш. Таҳлил қилиниши лозим бўлган асосий омиллар ичидан қуйидагилар кўриб чиқилиши мумкин:
баҳолаш объекти билан таққосланувчи аналоглар сонининг ўзгариш тенденцияси;
лицензия шартномаларининг ўзгариш тенденцияси;
роялти ставкалари;
баҳолаш объектига ўхшаш технологияларни импорт ва экспорт қилиш тенденцияси;
технологиялар ёки муаллифлик ва (ёки) турдош ҳуқуқ объектлари ёки индивидуаллаштириш воситалари ва интеллектуал мулк, шунингдек номоддий активларнинг бошқа объектлари бозоридаги рақобатга ва нарх шаклланишига таъсир қилувчи бошқа омиллар;
баҳолаш объектини яратиш ва ундан фойдаланиш бозори, шунингдек баҳолаш объектидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) бозорига нисбатан асосий хулосалар.
баҳолаш объекти тўғрисида ушбу объектни бир хилда идентификация қилиш имконини берувчи, шу жумладан, номоддий актив бириктирилган моддий ташувчисининг тавсифи тўғрисидаги маълумот;
баҳолаш объектининг ҳуқуқ эгаси тўғрисидаги маълумот;
номоддий актив ва интеллектуал мулкни яратишга сарфланган харажатлар тўғрисидаги маълумот;
номоддий актив ва интеллектуал мулк келтирадиган афзалликлар тўғрисидаги маълумот;
номоддий актив ва интеллектуал мулкдан фойдаланишдан келадиган даромад тўғрисидаги маълумот;
баҳолаш объектидан фойдаланишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумот.
номоддий актив ва интеллектуал мулкка ҳуқуқ эгасининг молия хўжалик фаолияти бўйича ҳисоботлари.
Баҳолаш мақсадига ва баҳолаш объектининг хусусиятларига қараб, баҳоловчи бошланғич ахборот рўйхатини кенгайтириши ёки баҳолашни ўтказиш жараёнида керакли ахборотни талаб қилиб олиши мумкин.
2-боб. Номоддий активларни баҳолашда баҳолаш ёндашувлари ва усулларини қўллаш
1-§. Баҳолаш ёндашувлари ва усулларини танлаш
2-§. Қиёсий ёндашув
мустақил тарафлар ўртасидаги бир хил ёки ўхшаш номоддий активлар жалб қилинган битимлар ҳақида баҳолаш санасидаги ёки унга яқин санадаги ахборотдан фойдаланиш мумкин;
баҳоловчи баҳоланаётган номоддий актив билан бундай битимларда иштирок этаётган активлар ўртасидаги барча аҳамиятли тафовутларни ҳисобга олиш мақсадида тузатишларни амалга ошириши учун етарли ахборотга эга.
сотув (таклиф) нархининг ишончлилиги эҳтимоли юқори бўлган битта ёки ундан ортиқ бир хил таққосланувчи объектлар ёки икки ва ундан ортиқ ўхшашлиги кўпроқ бўлган объектлар танланади;
аналогнинг баҳоланаётган объектдан фарқининг ҳар бир омили (номоддий актив фойдаланиладиган тармоқ, номоддий активнинг қиммати ва ҳимояланганлиги, номоддий активдан фойдаланаётган корхонанинг ҳажми (кичик, ўрта, йирик), номоддий активдан фойдаланиш кўлами, номоддий активдан фойдаланиш муддати, номоддий активдан фойдаланиш қалтисликлари, бошқа ишончли таққослаш омиллари) бўйича индекслар ҳисобланади;
ҳар бир аналог қиймати юқорида кўрсатилган индекслар ёрдамида баҳоланаётган номоддий актив қийматига келтирилади;
номоддий активнинг бозор қиймати аналогларнинг ўртача келтирилган қиймати миқдори сифатида ҳисобланади.
интеллектуал мулкка берилган ҳуқуқий муҳофаза режими, шу жумладан, унга ўтказилган ҳуқуқлар ва ундан фойдаланиш муддатлари;
номоддий активлар билан битимларни молиялаштириш шартлари, шу жумладан, ўз маблағлари ва қарз маблағларининг нисбати;
аналог объект билан битим тузиш санасидан бошлаб баҳолашни ўтказиш санасигача бўлган даврда номоддий активлар нархларининг ўзгариши;
номоддий активлардан фойдаланилган ёки фойдаланиладиган соҳа;
тақдим этиладиган (бериладиган) ҳуқуқлар амал қиладиган ҳудуд;
танланган аналог объектларнинг баҳолаш объектининг тегишли тавсифларига ўхшаш функционал, технологик, иқтисодий тавсифлари;
баҳолаш объектидан фойдаланиш орқали ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган маҳсулотга бўлган талаб;
баҳолаш объектдан у иқтисодий фойда келтира оладиган фойдаланиш муддати;
номоддий активнинг қийматга таъсир қилувчи бошқа тавсифлари.
3-§. Даромад ёндашуви
технологияларни;
мижоз билан боғлиқ номоддий активларни (масалан, бажарилмаган (бўлажак буюртмалар журналлари, контрактлар, шартномавий муносабатлар) ;
савдо номлари /товар белгилари/брендларни;
фаолиятни амалга ошириш учун лицензияларни (масалан, франчайзинг ҳақида келишувлар, фойдали қазилмаларни қавлаб олишга, қурилишга лицензиялар ва ҳ.к.);
рақобатни чеклаш ҳақида келишувларни.
тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули;
ПОД усули.
баҳолаш объектидан фойдаланиш орқали ҳосил бўладиган пул оқимларини аниқлаш;
баҳолаш объектидан фойдаланишдан олинадиган пул оқимларини капиталлаштиришнинг тегишли ставкалари миқдорини аниқлаш;
баҳолаш объектидан фойдаланишдан олинадиган пул оқимларини капиталлаштириш йўли билан баҳолаш объектининг бозор қийматини ҳисоблаб чиқиш.
баҳолаш объектидан фойдаланишдан олинадиган пул оқимларининг миқдори ва тузилмасини аниқлаш;
дисконтлашнинг тегишли ставкаси миқдорини аниқлаш;
баҳолаш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ барча ПОД усули билан баҳолаш объектининг бозор қийматини ҳисоблаб чиқиш.
ортиқча фойда усули;
роялтидан озод қилиш усули;
фойдадаги устунлик усули;
гринфилд усули;
дистрибьютор усули;
таннархдаги ютуқ усули;
эксплуатацион харажатлар тежамкорлиги усули;
қолдиқ усули.
Бунда, ёрдамчи активлар бўлиб баҳоланаётган номоддий активлар билан боғлиқ мўлжалланаётган пул оқимларини тўплашда баҳоланаётган номоддий актив билан бирга ишлатиладиган активлар ҳисобланади. Мўлжалланаётган пул оқимларини шакллантиришда иштирок этмайдиган активлар ёрдамчи активлар ҳисобланмайди.
Тахмин қилинаётган ПОД усули энг кўп қўлланиладиган ортиқча фойда усули ҳисобланади. Бу усул энг юқори даражадаги мослашувчанликка эга бўлиб, баҳоловчиларга дастлабки ҳисоблаб чиқилган маълумотларда ўзгаришлар юз беришини аниқ тахминлаш имконини беради.
Ортиқча фойда усулини қўллаш қуйидаги асосий босқичларда амалга оширилади:
қаралаётган номоддий активлар ва тегишли ёрдамчи активлар билан боғлиқ бўлажак даромадларнинг ҳажми ва муддатларини тахминлаш;
баҳоланаётган номоддий активдан ҳамда тегишли ёрдамчи активлардан даромадни шакллантириш учун талаб этиладиган харажатлар ҳажми ва уларнинг келиб чиқиш муддатларини тахминлаш;
тахминланаётган даромадлар ва харажатларнинг шаклланиши учун талаб этилмайдиган янги номоддий активларни яратиш билан боғлиқ харажатларни истисно этиш учун харажатларга тузатишлар киритиш. Ортиқча фойда усули бўйича рентабеллик кўрсаткичлари бутун бизнес учун рентабеллик кўрсаткичидан юқори бўлиши мумкин, чунки ортиқча фойда усули муайян янги номоддий активларга инвестицияларни истисно этади;
тахминланаётган даромадларни қўлга киритиш ва харажатлар учун зарур ёрдамчи активларни аниқлаш. Ёрдамчи активлар кўпинча айланма капитал, асосий воситалар, тўлиқ бутланган ходимлар штати ҳамда баҳоланаётган номоддий активдан фарқ қиладиган идентификацияланадиган номоддий активларни ўз ичига олади;
ёрдамчи активлар билан боғлиқ таваккалчиликни баҳолаш асосида уларнинг ҳар биридан тегишли самарадорлик даражасини аниқлаш. Масалан, айланма капитал каби таваккалчилик даражаси паст бўлган активлардан самара, қоида тариқасида, нисбатан олганда анча паст бўлади;
фақат баҳоланаётган номоддий активга тегишли ортиқча фойда олиш мақсадида ҳар бир тахминланаётган даврда ёрдамчи активлар бўйича талаб этиладиган самара тахминланаётган давр суммасидан чегирилади;
қаралаётган номоддий актив учун тегишли дисконтлаш ставкасини аниқлаш ҳамда ортиқча фойданинг келтирилган қийматини ҳисоблаш ёки уни капиталлаштириш;
агар баҳолаш мақсадида зарур бўлса, амортизациядан солиққа оид фойдани ҳисоблаш ва баҳоланаётган номоддий активга қўшиш.
роялти тўланиши кутилаётган давридаги баҳоланаётган номоддий активлар ва интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларнинг самарали фойдаланиш муддати аниқланади;
номоддий активлар ва интеллектуал мулкдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулот (хизматлар) ҳажмининг қиймат ва натура ифодадаги прогнози тузилади. Бу кўрсаткичларнинг қийматлари эҳтимолий роялти тўловларининг ҳисоби учун база ҳисобланади;
роялти ставкаси аниқланади;
йиллик тўловлар (роялти) лицензион маҳсулотларни (хизматларни) сотиш ҳажмидан фоиз ажратмаларни ҳисоблаш йўли билан аниқланади;
муҳофаза қилувчи ҳужжатни кучда сақлаб туриш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар ҳамда баҳоланаётган номоддий активлар ва интеллектуал мулкдан фойдаланишни ташкилий-ҳуқуқий таъминлаш билан боғлиқ харажатлар аниқланади, агар мавжуд бўлса;
муҳофаза қилувчи ҳужжатни кучда сақлаб туриш билан ҳамда баҳоланаётган номоддий активлар ва интеллектуал мулкнинг ташкилий-ҳуқуқий таъминланиши билан боғлиқ бўлган барча харажатларни айириб ташлаш йўли билан роялти бўйича соф тўловлар оқимлари ҳисоблаб чиқилади.
рақобатбардош муҳит;
баҳоланаётган номоддий активнинг унга бўлган ҳуқуқ эгаси учун аҳамиятлилиги;
баҳоланаётган номоддий активнинг ҳаёт цикли.
лицензия келишувини тузишда роялти тўлаётган иштирокчилар тўловларни уларнинг фойда даражасига ҳамда уларга лицензия тўлови эвазига берилган номоддий активнинг ушбу фойдага қўшган ҳиссасига қараб тўлашни исташи;
кузатилаётган роялти битимларини кўриб чиқишда баҳоловчи лицензиятга берилган аниқ ҳуқуқларни, шунингдек ҳар қандай чекловларни тушуниши керак.
Ўхшаш ташкилотлар бўйича бундай ахборот бўлмаганда бундай таққослашни бир ташкилот доирасида ташкилотнинг баҳоланаётган номоддий активлар ва интеллектуал мулкдан фойдаланишдан олдинги ва кейинги фаолияти натижаларини таққослаш йўли билан амалга ошириш мумкин.
маҳсулот (иш, хизмат) бирлигини сотиш нархининг ошиши;
маҳсулот (иш, хизмат)ни натурал ифодада сотиш ҳажмининг ошиши;
маҳсулот (иш, хизмат)ни ишлаб чиқариш ва/ёки сотиш билан боғлиқ харажатларнинг қисқариши бўлиши мумкин.
Бошқа барча моддий ва номоддий активлар сотиб олинган, қурилган ёки ижарага олинган бўлиши керак.
Қўшимча активларни қуришда ёки сотиб олишда такрор ишлаб чиқаришга харажатлар эмас, балки эквивалент фойдалиликдаги актив билан алмаштириш харажатлари қўлланилади.
баҳоланаётган номоддий актив баҳолаш санасида бизнес мулкидаги ягона актив бўлиши шарти билан, ҳамда «ҳажмларни барқарор даражагача ошириш» учун зарур вақт даврини ҳисобга олган ҳолда, тушум, харажатлар прогнозларини тузиш, бизнес учун капитал қўйилмалар ва айланма капиталга эҳтиёжларни прогнозлаш;
қаралаётган бизнес операцион фаолиятини юритиш учун зарур бошқа барча активларни сотиб олиш, яратиш ёки ижарага олишга қўйилмалар муддатларини ҳисоблаб баҳолаш;
бизнес учун тегишли дисконтлаш ставкасидан фойдаланиш, ягона баҳоланаётган номоддий актив мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда баҳоланаётган бизнес қийматини аниқлаш учун бўлажак пул оқимларининг келтирилган қийматини ҳисоблаш, шунингдек амортизациядан солиққа оид фойдани ҳисоблаш ва баҳоланаётган номоддий активга, агар бу баҳолаш мақсадлари учун зарур бўлса, қўшиш.
Дистрибьютор усули, қоида тариқасида, интеллектуал мулкни ишлаб чиқиш ёки ишлаб чиқариш билан эмас, балки фақат маҳсулотни мижозлар ўртасида тақсимлаш билан боғлиқ функцияларни бажариши боис, дистрибьюторлар олган фойда нормаси ҳақида ахборотдан мижозлар билан боғлиқ номоддий активларга тегишли ортиқча фойдани ҳисоб-китоб асосида баҳолаш учун фойдаланилади.
мижозлар билан амалдаги муносабатларга тегишли тушум прогнозларини тузиш. Бундай прогнозларда мавжуд мижозлардан тушумнинг кутилаётган ўсишини, шунингдек мижозларнинг кетиб қолиши оқибатларини акс эттириш керак;
мижозлар билан муносабатлари қаралаётган бизнесдагидек йўлга қўйилган таққосланувчи дистрибьюторларни аниқлаш, ушбу дистрибьютерлар эришадиган фойда нормаларини ҳисоблаш;
дистрибьюторлик фойда нормасини прогнозланаётган тушумга қўллаш;
тақсимлаш функциясига алоқаси бўлган ҳамда прогнозланган тушум ва харажатларни таъминлаш учун зарур ёрдамчи активларни аниқлаш. Қоида тариқасида, бундай дистрибьюторликка оид ёрдамчи активларга айланма капитал, асосий воситалар ва меҳнат ресурслари киради. Бунда дистрибьюторларга анча кам ҳолларда товар белгилари ёки технологиялар каби бошқа активлар талаб этилади. Талаб этиладиган ёрдамчи активлар даражаси фақат дистрибьюторлик функцияларини бажарадиган иштирокчилар эга бўлган даражага мос келиши лозим;
ҳар бир ёрдамчи актив билан боғлиқ таваккалчиликни баҳолашга асосланган ҳар бир тегишли активдан самарадорликнинг тегишли даражасини аниқлаш;
ҳар бир прогнозланадиган даврга нисбатан, фақат баҳоланаётган номоддий активга тегишли ортиқча фойдани олиш мақсадида ёрдамчи активларнинг талаб этиладиган самараларини прогнозланган дистрибьюторлик фойдаси миқдоридан чегириш;
баҳоланаётган номоддий актив учун тегишли дисконтлаш ставкасини аниқлаш ва келтирилган ортиқча фойда қийматини ҳисоблаш;
амортизациядан солиққа оид фойдани ҳисоблаш ва баҳоланаётган номоддий активга, агар бу баҳолаш мақсадлари учун зарур бўлса, қўшиш.
номоддий активлар ва интеллектуал мулкдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархини номоддий активлар ва интеллектуал мулкдан фойдаланмасдан ишлаб чиқарилган ўхшаш маҳсулот (хизмат)нинг таннархи билан солиштирма таҳлили амалга оширилади;
номоддий активлар ва интеллектуал мулкдан фойдаланган ҳолда маҳсулотларни (хизматларни) сотишдан олиниши кутилаётган таннархни тежаш миқдори аниқланади;
ушбу тежашнинг кутилаётган вақт даври аниқланади.
баҳоланаётган номоддий активлар ва интеллектуал мулкдан фойдаланишдан олдин ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг эксплуатация харажатларини баҳоланаётган номоддий активлар ва интеллектуал мулкдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг эксплуатация харажатлари билан солиштирма таҳлили амалга оширилади;
маҳсулотни ишлаб чиқариш даврида олиниши кутилаётган эксплуатацион харажатлардаги тежамкорлик ўлчами аниқланади;
баҳоланаётган номоддий активлар ва интеллектуал мулкдан фойдаланган ҳолда унга бўлган ҳуқуқлардан фойдаланишнинг самарали муддати даврида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (хизматлар) ҳажми аниқланади;
номоддий активлар ва интеллектуал мулкдан самарали фойдаланиш муддати даврида ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар ҳажми бўйича эксплуатацион харажатлардаги тежамкорлик сифатида пул оқими аниқланади.
кумулятив тузиш усули;
капиталнинг ўртача ўлчанган қиймати усули;
капитал активларни баҳолаш усули.
4-§. Харажат ёндашуви
учинчи тарафдан сотиб олинган дастурий таъминот;
ўз кучи билан ишлаб чиқилган, компания ичида фойдаланиладиган ва сотишга мўлжалланмаган дастурий таъминот;
тўлиқ бутланган ходимлар штати.
алмаштириш харажатлари усули;
яратиш қиймати усули;
такрор ишлаб чиқариш қолдиқ қиймати усули.
фойдали активни алмаштиришга тўғридан-тўғри ва билвосита харажатларни, шу жумладан, меҳнат ресурслари, материаллар ва юклама харажатларни;
баҳоланаётган активнинг эскиргани тасдиқланганлигини. Бунда номоддий активлар функционал ёки жисмонан эскирмаса-да, улар иқтисодий эскириши мумкинлиги инобатга олинади;
бой берилган имкониятлар харажатларини, бунда қаралаётган номоддий активдан уни яратиш жараёнидаги вақт оралиғида фойдаланиш имкони йўқлиги билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинади.
баҳоланаётган номоддий активлар ва интеллектуал мулкни яратиш ҳамда ҳаракатга келтириш билан боғлиқ барча ҳақиқий харажатлар, шу жумладан, уни фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш бўйича харажатлар аниқланади;
баҳолаш санаси ҳолатига харажатлар амалга оширилган пайтдан бошлаб нархлар (инфляция) индекси миқдорида харажатлар тузатилади;
тузатилган харажатлар жамланади ва қабул қилинган рентабеллилик коэффициентига (инвестиция учун даромад ставкасига) кўпайтирилади;
номоддий активлар ва интеллектуал мулкнинг эскириш миқдори аниқланади;
тузатилган харажатлар суммаси ҳамда номоддий активлар ва интеллектуал мулкнинг эскириш миқдори ўртасидаги фарқ сифатида номоддий активлар, шу жумладан, интеллектуал мулкни яратиш қиймати аниқланади.
номоддий активлар ва интеллектуал мулкни яратиш ва режалаштирилган мақсадларда фойдаланишга тайёр ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган барча зарур харажатлар аниқланади;
баҳолаш санаси ҳолати бўйича хом ашё, материаллар, энергия манбалари, бутловчи буюмлар, тармоқда тегишли малакага эга бўлган ишчиларнинг меҳнатига ўртача ҳақ тўлаш бўйича ахборот ҳамда баҳоланаётган номоддий активлар ва интеллектуал мулк учун хос бўлган бошқа нарсаларга нисбатан нархлар белгиланади;
номоддий активлар ва интеллектуал мулкни яратиш қийматининг калькуляцияси аниқланади;
номоддий активлар ва интеллектуал мулк қийматининг тикланиш қиймати тадбиркор даромадига (инвестиция учун даромад ставкаси) кўпайтирилган харажатлар суммаси сифатида аниқланади;
номоддий активлар ва интеллектуал мулкнинг эҳтимолий эскириш миқдори ҳисобланади;
баҳолаш объектининг қиймати номоддий активлар ва интеллектуал мулкнинг тикланиш қиймати ҳамда эскириш миқдори ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
номоддий активлар ва интеллектуал мулкка бўлган мулкий ҳуқуқларни олиш харажатлари;
номоддий активлар ва интеллектуал мулкни яратиш харажатлари, шу жумладан, лаборатория тадқиқотлари, илмий-тадқиқотлар, тажриба-конструкторлик, лойиҳа-қидирув ишлари сарф-харажатлари;
баҳолаш объектини яратиш ишларида иштирок этадиган ташкилот асосий фондларининг амортизация харажатлари;
номоддий активлар ва интеллектуал мулкни ишлаб чиқаришда фойдаланишга тайёр ҳолатга етказиш харажатлари;
номоддий активлар ва интеллектуал мулкдан фойдаланиш орқали товарлар (хизматлар) ишлаб чиқаришни ташкил этиш ёки номоддий активлар ва интеллектуал мулкни сотиш харажатлари;
номоддий активлар ва интеллектуал мулкни ҳуқуқий ва бошқа хил муҳофазалаш харажатлари;
бошқа эҳтимолий харажатлар.
баҳолаш санасида номоддий активлар ва интеллектуал мулкни яратиш, сотиб олиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар аниқланади;
номоддий активлар ва интеллектуал мулкнинг эскириш миқдори аниқланади;
тадбиркорнинг фойдаси аниқланади;
номоддий активлар ва интеллектуал мулкнинг қиймати тадбиркорнинг фойдасига кўпайтирилган харажатлар миқдори ва эскириш миқдори ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
5-боб. Қўлланилган баҳолаш ёндашувлари натижаларини мувофиқлаштириш ва баҳолаш объектининг якуний қийматини аниқлаш
баҳолаш мақсадини ва баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мўлжалини;
баҳолаш объектининг хусусиятини;
қиймат турини;
баҳолаш ёндашувларини қўллашда фойдаланилган ахборот ҳажми ва сифатини инобатга олиши лозим.
6-боб. Номоддий активларни баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари
1-§. Номоддий активлар учун дисконтлаш ставкалари/самара ставкалари
номоддий активлар кўпинча моддий активларга қараганда юқорироқ таваккалчилик даражасига эга эканлиги;
агар номоддий актив тор ихтисослашган ёки жорий фойдаланишда бўлса, бундай активнинг таваккалчилик даражаси кўп мақсадли фойдаланиладиган активларга қараганда юқорироқ бўлиши мумкинлиги;
алоҳида номоддий активларнинг таваккалчилик даражаси активлар гуруҳига (ёки бутун бизнесга) нисбатан юқорироқ бўлиши мумкинлиги;
активнинг хизмат муддати. Хизмат муддати узоқроқ бўлган номоддий активлар кўпинча бошқа тенг шароитларда юқорироқ таваккалчилик даражасига эга деб қаралади.
2-§. Номоддий активнинг иқтисодий хизмат муддати
Номоддий активнинг иқтисодий хизмат муддати тушунчаси бухгалтерия ва солиқ ҳисоби мақсадларидаги фойдали хизмат муддати тушунчасидан фарқ қилади.
Масалан, патент билан ҳимояланган фармацевтик технологиянинг қолдиқ юридик хизмат муддати патент муддати тугагандан кейин беш йилга тенг бўлиши мумкин, аммо самарадорлиги юқорироқ бўлган рақобатлашувчи препарат уч йилдан кейин бозорга чиқади. Бу эса, патентнинг иқтисодий хизмат муддати уч йилга тенг эканлигини кўрсатади. Аксинча, агар технология билан боғлиқ ноу-хау патентланмаган дори воситасини ишлаб чиқаришда патентнинг амал қилиш муддати ўтгандан кейин ҳам қийматга эга бўлса, технологиянинг кутилаётган иқтисодий хизмат муддати патентнинг амал қилиши муддати чегарасидан чиқиб кетиши мумкин.
X БЎЛИМ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАРНИ БАҲОЛАШ (10-СОН МБС)
1-боб. Умумий қоидалар
сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулот, товарлар, шу жумладан, йўлдаги товарлар;
тугалланмаган ишлаб чиқариш;
ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш ёки ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш мақсадлари учун мўлжалланган хом ашё, материаллар, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар, конструкция ва деталлар, ёқилғи, тара ва идишбоп материаллар, эҳтиёт қисмлар, бошқа моддий захиралар.
2-боб. Ахборотни тўплаш ва таҳлил қилиш
баҳолаш санасидан олдинги молиявий ҳисобот ҳужжатларининг нусхалари ҳамда товар-моддий захираларнинг миқдори ва бухгалтерия маълумотлари (нарх ахбороти ва ҳ.к.) ўз ичига олган ҳужжатларни;
товар-моддий захиралар тўғрисидаги баланс моддаларининг кенгаймаси, уларнинг миқдори ва ўлчов бирлигини;
сифат тавсифларини кўрсатган ҳолда товар-моддий захиралар ҳолатининг далолатномасини;
баҳолаш объектига тааллуқли бўлган бошқа ҳужжатларни.
Зарурат туғилганда баҳоловчи томонидан товар-моддий захираларни юридик шахсларнинг балансига қабул қилиш учун асос бўлувчи ҳужжатлар нусхалари (шартномалар, қабул қилиш далолатномалари ва ҳ.к.) сўраб олиниши мумкин.
3-боб. Товар-моддий захираларни баҳолашда қўлланиладиган баҳолаш ёндашувлари ва усуллари
алмаштириш усули;
қийматни индексация қилиш усули;
ўртача ҳисобланган қиймат усули;
ўртача нарх бўйича баҳолаш усули.
Товар-моддий захиралар доирасида «тугалланмаган ишлаб чиқариш» қийматини баҳолаганда товар қийматини йўқотиш миқдорига тузатиш киритилмайди.
Қиёсий ёндашув аналог билан тўғридан-тўғри қиёслаш усули орқали қўлланилади.
4-боб. Қўлланилган баҳолаш ёндашувлари натижаларини мувофиқлаштириш ва баҳолаш объектининг якуний қийматини аниқлаш
баҳолаш мақсади ва баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мўлжалини;
баҳолаш объектининг ўзига хос хусусиятларини;
таҳлил ва ҳисоб-китоб қилишга асос бўлган ахборотнинг тўлиқлигини;
баҳолаш ёндашуви баҳолаш объектига ўхшаш объектларнинг қоида тариқасидаги харидорлари ва сотувчиларининг қизиқишларини акс эттира олиши;
баҳолаш ёндашувининг бозор конъюнктураси ҳисобга олинишини.
XI БЎЛИМ. МАШИНА ВА УСКУНАЛАРНИ БАҲОЛАШ (11-СОН МБС)
1-боб. Умумий қоидалар
битта алоҳида олинган машина ёки ускуна ёхуд машина ёки ускунанинг муайян қисми;
машина ва ускуналарнинг бир-биридан шартли равишда мустақил бўлган бирликлари (ишлаб чиқариш-технологик тизим ёки линиянинг бир қисми);
ишлаб чиқариш-технологик тизимлар: ишлаб чиқариш-технологик жараён билан ўзаро боғлиқ бўлган машина ва/ёки ускуналарнинг мажмуаси.
2-боб. Баҳолашга оид вазифа, ахборотни тўплаш ва таҳлил қилиш
баҳоланаётган машина ва ускуналар гуруҳи таркиби, ҳар бир машина ва ускуна бирлиги бўйича уларни идентификация қилиш учун етарли бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда;
машина ва ускуналардан фойдаланиш учун зарур номоддий активларни (бундай активлар мавжуд бўлган тақдирда) ҳисобга олиш бўйича ахборот.
активлар ерга мустаҳкам боғланган бўлиши, активнинг ўзини ёки унга бириккан конструкция ёки бинога жиддий шикаст етказмасдан кўчириб бўлмаслиги мумкин;
алоҳида машина интеграцияланган ишлаб чиқариш линиясининг бир қисми бўлиб, унинг функционаллиги бошқа активларга боғлиқ бўлиши мумкин;
ускунани кўчмас мулкнинг таркибий қисми сифатида таснифлаш мумкин (масалан, иситиш, вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш тизимлари). Бундай ҳолатлар мавжуд бўлганда баҳолашда нималар ҳисобга олиниши ва нималарни ҳисобга олмаслик кераклигини аниқ белгилаб олиш зарур.
Бу объектлар, қоида тариқасида, кўчмас мулкка бўлган мулкий ҳуқуқлар таркибига киритилади. Бундай объектларга асосий функцияси бинони электр энергияси, газ, иситиш, совутиш ёки вентиляция билан таъминлаш бўлган машиналар ҳамда ускуналар, масалан, лифтлар мисол бўлиши мумкин.
Агар баҳолаш мақсади учун бундай элементларни алоҳида баҳолаш зарур бўлса, баҳолашга оид вазифада алоҳида баҳоланиши керак бўлган объектларнинг қиймати, қоида тариқасида, кўчмас мулкка бўлган мулкий ҳуқуқлар таркибига киритилиши ва алоҳида реализация қилинмаслиги ҳақида кўрсатилган бўлиши лозим.
машина ва ускуналар улар ўрнатилган жойда яхлит ҳолатда ҳамда амалдаги бизнеснинг бир қисми сифатида баҳоланади;
машина ва ускуналар улар ўрнатилган жойда яхлит ҳолатда, аммо ишлаб чиқариш фаолияти ҳали бошланмаган деган фараздан келиб чиқиб баҳоланади;
машина ва ускуналар улар ўрнатилган жойда яхлит ҳолатда, аммо корхона ёпилаётганлиги ҳақидаги фараздан келиб чиқиб баҳоланади;
машина ва ускуналар улар ўрнатилган жойда яхлит ҳолатда, аммо уларни сотишга мажбур бўлишганлиги ҳақидаги фараздан келиб чиқиб баҳоланади;
машина ва ускуналар уларни ўрнатилган жойдан кўчириш мақсадида алоҳида-алоҳида баҳоланади.
3-боб. Машина ва ускуналарни баҳолашда қўлланиладиган баҳолаш ёндашувлари ва усуллари
Машина ва ускуналарнинг кўпчилик турлари ихтисослаштирилган бўлиб, бундай объектларни сотиш ҳақида тўғридан-тўғри далиллар бўлмаганда, бозор маълумотларининг етарли эмаслиги ёки йўқлиги шароитида қиймат ҳақида даромад ёки харажат ёндашувидан фойдаланиб хулоса беришни таклиф қилиш керак.
Аналогларни танлаш уларнинг баҳолаш объекти билан техник, технологик, жисмоний ва иқтисодий тавсифлари бўйича ўхшашлиги асосида амалга оширилади.
сотувларни тўғридан-тўғри қиёслаш усули;
статистик таҳлил усули.
фойдани тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули;
қолдиқ усули;
бир хил самарадор функционал аналог усули билан амалга оширилади.
Мулкдорнинг операцион харажатларини чегирган ҳолда баҳолаш объектини ижарага беришдан ҳосил бўлган йиллик пул оқими фойда сифатида қабул қилинади.
Фойдани тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули, технологик мажмуадан қатъи назар, даромад ҳосил қилишга қодир бўлган якка тартибдаги объектидан иборат баҳолаш объектларига нисбатан қўлланилади.
Баҳолаш объекти технологик мажмуа тариқасида таркибига киритиладиган ялпи бизнеснинг ишлаб чиқариш бўлинмаси ялпи бизнесга боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлаб чиқариш-технологик циклни таъминлашга қодир бўлган алоҳида мустақил мулкий мажмуага ажратилиши мумкинлиги қолдиқ усулининг қўлланилишини тақозо этади.
Алмаштириш харажатлари ― бу бир хил фойдалиликдаги муқобил активни сотиб олишга харажатлардир, бунда худди шундай функционал имкониятларни таъминловчи замонавий эквивалент ёки баҳоланаётган объектнинг аниқ нусхасини такрор ишлаб чиқариш харажатлари ҳақида сўз бориши мумкин. Алмаштириш харажатлари ҳақида ахборот олингандан кейин қийматга жисмоний, функционал, технологик ёки иқтисодий эскириш таъсирини акс эттириш мақсадида тузатиш киритилиши лозим.
ретроспектив харажатларнинг юзага келиш муддатлари: компаниянинг ҳақиқий харажатлари эскирган бўлиши ёки баҳолаш санасида уларнинг эквивалентига мувофиқ бўлиши учун инфляция/индексацияни ҳисобга олиб тузатиш талаб этилиши мумкин;
баҳоловчи, корхона амалга оширган харажатлар, ўз хусусиятига кўра, илгари содир этилган битимларни ёки фойдаланишда бўлган машина ва ускуналарни сотиб олишни ҳисобга олиш усулини қўллаши туфайли тарихий бўлмаслиги мумкинлиги эҳтимолини ҳисобга олиши лозим. Ҳар қандай ҳолатда ретроспектив харажатлар тегишли индекслардан фойдаланган ҳолда баҳолаш санасига келтирилган бўлиши лозим;
қийматга киритилган аниқ харажатлар: баҳоловчи барча киритилган жиддий харажатларни, шунингдек бу харажатлар баҳоланаётган актив қиймати шаклланишига ҳисса қўшганми ёки йўқми, ҳисобга олиши лозим;
бозорга оид бўлмаган компонентлар: қоида тариқасидаги бозор иштирокчилари қилмаган ёки улар қила олмаган харажатлар, уларга берилмаган чегирмалар ёки қопламалар ҳисобга олинмаслиги керак.
такрор ишлаб чиқариш қолдиқ қиймати усули;
алмаштириш усули;
турдош объект нархи бўйича ҳисоблаш усули;
элементма-элемент ҳисоблаш усули;
қийматни индексация қилиш усули.
4-боб. Қўлланилган баҳолаш ёндашувлари натижаларини мувофиқлаштириш ва баҳолаш объектининг якуний қийматини аниқлаш
баҳолаш мақсади ва баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мўлжалини;
баҳолаш объектининг ўзига хослигини;
қиймат турини;
баҳолаш ёндашувларини қўллашда фойдаланилган ахборот миқдори ва сифатини.
5-боб. Машина ва ускуналарни баҳолашга хос бўлган махсус қоидалар
XII БЎЛИМ. ХУСУСИЙЛАШТИРИШ МАҚСАДИДА ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ БАҲОЛАШ (12-СОН МБС)
1-боб. Умумий қоидалар
ижара шартномаси шартлари асосида фойдаланаётган кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва бир квартирали уйлар (уйларнинг қисмлари);
қайта қурилиши, таъмирланиши тугаллангандан кейин аҳоли кўчиб кирмаган ҳамда бўшатилган квартиралар, бир квартирали уйлар (уйларнинг қисмлари);
янги қурилган уйлардаги квартиралар.
турар жойга кўчиб кириш учун асос бўладиган ордер;
балансда сақловчининг баҳолаш объекти тўғрисидаги маълумотномаси;
уй-жой ва/ёки турар жой инвентарь ҳужжатлари йиғмажилдининг нусхаси.
Баҳоловчи томонидан баҳолаш объектининг хусусиятларига қараб балансда сақловчидан бошқа қўшимча ахборот ҳам сўраб олиниши мумкин.
2-боб. Баҳолаш усулларини танлаш, асослаш ва қўллаш
XIII БЎЛИМ. БАҲОЛОВЧИЛАР ИШИНИНГ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ ИЧКИ ҚОИДАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР (13-СОН МБС)
1-боб. Умумий қоидалар
2-боб. Баҳоловчи ташкилотнинг ички қоидаларини белгилаш ва уларни тайёрлаш тамойиллари
баҳолаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ келиши ва ўзаро боғлиқ бўлишини таъминлаши;
аниқ ифода қилиниши, тўлиқ ва равшан баён этилиши;
мазкур қоидалар масалаларини тўлиқлигича қамраб олиши, баён этилган тамойил ва қоидаларни мантиқан ривожлантириши;
улардаги барча атамалар бир хил талқин қилиниши лозим.
3-боб. Баҳоловчи ташкилот ички қоидаларининг шакли ва мазмунига доир талаблар
мулкни баҳолаш бўйича умумий қоидалар;
мулкни баҳолашни ўтказиш тартибини белгиловчи қоидалар;
баҳолаш ҳисоботларини тузиш тартибини белгиловчи қоидалар;
эксперт хулосаларини тузиш тартибини белгиловчи қоидалар;
махсус қоидалар;
профессионал хизматлар кўрсатиш тартибини белгиловчи қоидалар;
кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш қоидалари;
бошқа қоидалар.
ички қоидаларни ишлаб чиқишга оид концепция ва ёндашувни тавсифловчи қоидалар, шу жумладан, уларнинг тузилишини белгиловчи ҳужжат;
баҳоловчининг одоб-ахлоқ этикасини белгиловчи қоидалар;
баҳолашни сифатли ўтказиш устидан ички назоратни амалага ошириш тартибини ҳамда баҳоловчилар масъулиятини оширишни назарда тутувчи қоидалар;
бошқа қоидалар.
баҳоловчи масъулиятини тартибга солувчи қоидалар;
мулкни баҳолашни ўтказиш тартибини белгиловчи қоидалар;
баҳолаш учун зарур маълумотларни олиш тартибини белгиловчи қоидалар;
учинчи шахслар ишидан фойдаланиш тартибини белгиловчи қоидалар;
бошқа қоидалар.
Ички қоидалар рўйхатига қуйидагилар кириши мумкин:
баҳолаш ҳисоботининг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш қоидалари;
баҳолаш фаолияти соҳасида ахборот технологияларини жорий этиш ва баҳолаш жараёнини автоматлаштириш қоидалари;
баҳолаш фаолияти соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва натижаларини ошкор этиш қоидалари.
тартибга солувчи параметрлар ― Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини ҳамда ички қоидаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган халқаро баҳолаш стандартларига таянган ҳолда ишлаб чиқилади;
умумий қоидалар ― ички қоидалар зарурати, улардаги асосий атамалар ва тушунчаларнинг ифода этилиши, қўлланилиш соҳаси;
мақсад ва вазифалар ― қоидаларни белгилаш ва улар ёрдамида ҳал этилиши таъминланадиган маълум муаммолар;
бошқа қоидалар билан ўзаро боғлиқлик ― бошқа қоидаларда белгиланган тегишли бандларга таянган ҳолда ишлаб чиқилади;
асосий тамойиллар ва услубий қўлланмаларни белгилаш ― баҳоловчи ташкилот томонидан мулкни баҳолашни ўтказиш жараёнига, қабул қилинган услубий қўлланмалар (тавсиялар) ва қоидалар бўйича кўриб чиқиладиган муаммоларни ҳал этишнинг техник усулларига тавсиф берилади;
расмийлаштириш ― баҳоловчи қоидаларда белгиланган талабларга кўра тузиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати.
рақам (номер) ― мазкур қоиданинг тартиб бўйича ёзиладиган ёки серияли коди;
амал қилишга киритилган сана;
номи ― қоидаларда белгиланган бандларнинг қисқа ва аниқ ифода этилиши;
қоидаларни тасдиқлаган шахснинг кўрсатмалари ва кўрсатма берилган сана;
тааллуқлилиги ― мазкур ҳужжат билан боғлиқ бўлган илгари қабул қилинган, оммалаштирилган ёки меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда кўзда тутилган қоидаларга таянган ҳолда ишлаб чиқилади;
қўлланилиш доираси ― мазкур қоидалар татбиқ этиладиган (ёки татбиқ этилмайдиган) объектлар рўйхати.
ички қоидаларни қўллаш тартиби;
мулкни баҳолаш жараёнининг ҳар бир босқичини ўтказиш (бажариш) технологиясини тавсифлаш;
сўровномалар ва баҳолаш тартиблари рўйхати;
жадваллар, схемалар, услубий ёндашувларни тасвирловчи, мисолларни рақамлар билан ифодаловчи ишчи ҳужжатлар ва мулкни баҳолашни ўтказиш тартиби;
мулкни баҳолашда фойдаланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга келтирилган рўйхати.
4-боб. Баҳоловчи ташкилотнинг ички қоидалари талаблари бажарилиши юзасидан ички назоратни ташкил этиш
Ички қоидаларда баҳоловчи ташкилот томонидан мулкни баҳолашни ўтказишда бажарилиши мажбурий бўлган қоидалар белгиланиши мумкин. Бунда, Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандарти талаблари эътиборга олиниши лозим.
Ички қоидалар талаблари бажарилишини назорат қилиш баҳолаш фаолиятини амалга оширишнинг барча бўғинларида, баҳоловчидан тортиб баҳоловчи ташкилот раҳбарларигача ташкил этилиши лозим.
XIV БЎЛИМ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Баҳоловчи ташкилотлар ассоциациясининг раиси А. ИСЛАМОВ
2020 йил 1 май
Ўзбекистон баҳоловчилар жамиятининг раиси О. ЮЛДАШЕВ